Вазирлар Маҳкамасининг 2.08.2017 йилдаги 575-сон қарори билан Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти тузилмасида Формали кийим-бошни лойиҳалаштириш бўйича илмий лаборатория фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари қабул қилинди.
Унинг фаолиятини молиялаштириш манбалари тасдиқланди (қуйидаги жадвалга қаранг).
Харажатлар
|
Молиялаштириш манбалари |
Илмий лаборатория мутахассислари меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича харажатлар (уларни моддий рағбатлантириш ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш харажатлари бундан мустасно)
|
Ўзбекистон Республикаси республика бюджети маблағлари |
–Илмий лабораториянинг илмий ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш, илмий ходимлари ва мутахассисларини моддий рағбатлантириш ва ижтимоий муҳофаза қилиш бўйича харажатлар – формали кийим-бошни лойиҳалаштириш, сарфлаш материаллари, хом ашё, дастурий маҳсулотлар, махсус адабиётлар харид қилиш ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш бўйича харажатлар |
буюртмачилар – вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар маблағлари |
Илмий лабораторияни зарур лаборатория асбоб-ускуналари ва приборлар билан жиҳозлаш (шу жумладан махсус лаборатория мебели ва инвентарь)
|
Фан ва технологиялар бўйича Давлат комиссияси ҳузуридаги Илмий-техник фаолиятни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳамда халқаро молия институтлари ва хорижий ташкилотларнинг грантлари |
– Илмий лабораторияни мебель ва ташкилий техника билан жиҳозлаш (махсус лаборатория мебели ва инвентардан ташқари) – зарурат туғилганда лаборатория хоналарини таъмирлаш ишларини олиб бориш |
Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтининг бюджетдан ташқари маблағлари (Илмий лабораториянинг буюртманомалари ва асосланган ҳисоб-китоблари бўйича) |
Илмий лаборатория илмий ходимларининг лавозим маошлари бюджет маблағлари ҳисобига фундаментал, амалий тадқиқотлар ва инновацион ишлар илмий-техник дастурларини амалга оширишда иштирок этувчи илмий-тадқиқот муассасаларининг илмий ходимлари базавий лавозим маошлари миқдорига тенглаштирилади. Уларнинг меҳнатига ҳақ тўлашнинг аниқ миқдори бир ой муддатда тасдиқланади.
Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти томонидан:
- Илмий лабораториянинг илмий ходимлари ва мутахассисларини моддий рағбатлантириш ва ижтимоий муҳофаза қилиш тартиби (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишган ҳолда);
- Илмий лаборатория томонидан формали кийим-бошларни лойиҳалаштириш бўйича кўрсатиладиган хизматлар нархи белгиланади.
Илмий лаборатория Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Шоҳжаҳон кўчаси, 5-уй манзили бўйича Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти биносида жойлаштирилади.
Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.
Олег Заманов,
экспертимиз.