Ички ишлар вазирининг буйруғи (Адлия вазирлиги томонидан 2016 йил 28 июнда 2804-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан янги Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги йўриқнома тасдиқланди
- www.norma.uz
- Қонунчиликдаги янгиликлар
- Фуқароларни пойтахтда ҳисобга олишнинг янги тартиби тасдиқланди
Фуқароларни пойтахтда ҳисобга олишнинг янги тартиби тасдиқланди
05.07.2016
Ички ишлар вазирининг буйруғи (Адлия вазирлиги томонидан 2016 йил 28 июнда 2804-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан янги Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги йўриқнома тасдиқланди. Илгари амалда бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги йўриқнома (рўйхат рақами 2366, 2012 йил 21 май) ўз кучини йўқотган деб топилди.
Таъкидлаш жоизки, янги Йўриқноманинг қабул қилиниши, асосан, қонун ҳужжатларига киритилган ўзгартиришлар билан боғлиқ.
Эслатиб ўтамиз, Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 26 февралдаги 54-сон қарори билан Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 16 февралдаги 41-сон қарорига киритилган ўзгартиришларга биноан Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида ҳисобда туриш учун фуқаро ҳужжатларни ўзи вақтинча турган жойдаги хорижга чиқиш-келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимига тақдим этиши лозим. Илгари ҳужжатлар милиция таянч пунктига тақдим этиларди. Ушбу ўзгартиришлар янги Йўриқномада ўз аксини топган.
Шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 26 февралдаги 54-сон қарори билан Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 16 февралдаги 41-сон қарорига ҳамда 2016 йил 25 апрелдаги ЎРҚ-405-сон Қонун билан Фуқаролик кодексига киритилган ўзгартиришларга мувофиқ, агар вақтинча турган жойи бўйича ҳисобда туриш учун мурожаат қилган фуқаро турар жой мулкдорининг яқин қариндоши (ота-она, туғишган ва ўгай ака-ука ва опа-сингиллар, эр-хотин, фарзанд, шу жумладан фарзандликка олинганлар, бобо, буви, неваралар, шунингдек эр-хотиннинг ота-онаси, туғишган ва ўгай ака-ука ва опа-сингиллари) бўлса, турар жойдан текин фойдаланиш шартномасининг нотариал тасдиқланган нусхасини тақдим этиш талаб қилинмайди. Ушбу ҳолатда вақтинча турган жойи бўйича ҳисобда туриш учун мурожаат қилган фуқаронинг ва турар жой мулкдорининг қариндошлик даражасини тасдиқлайдиган ҳужжатлар тақдим этилади. Янги Йўриқнома ушбу ўзгартиришларни ўз ичига олади.
Янги Йўриқномада аниқлаштирилишича, агар яқин қариндошлар ўртасида уй-жойни текин фойдаланишга бериш нотариал тартибда тасдиқланган шартнома асосида амалга оширилган бўлса (қонун ҳужжатларида бундай мажбурий талаб йўқлигига қарамай), вақтинча турган жойи бўйича ҳисобда туриш учун ушбу шартноманинг нусхаси тақдим этилиши мумкин. Бунда уларнинг яқин қариндошлик даражасини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхалари талаб этилмайди.
Белгиланишича, хорижга чиқиш-келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими инспектори фуқарога қайд варағи беришдан аввал унинг қидирувда эмаслигини ИИВ Ахборот марказининг маълумотлар базасидан текширади. Илгари милиция таянч пункти профилактика инспектори фуқарога қайд варағини бергандан кейин 5 кун ичида ушбу фуқарони Тошкент шаҳар ИИББ Манзил-маълумотнома бюросидан, шунингдек бир ҳафта ичида унинг қидирувда эмаслигини аниқлаш учун ИИВ Ахборот марказидан текширарди.
Янги Йўриқноманинг бошқа қоидалари ҳам қонун ҳужжатларига мувофиқлаштирилган.
Ҳужжат давлат тилида қабул қилинган.
Буйруқ Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўпламининг 2016 йил 4 июлдаги 26-сонида расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга кирди.
Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.
«Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида янги» шарҳини
эксперт-юристимиз Сардор ЖУМАШОВ
тайёрлади.
Мавзу бўйича материал:
Янги сонларда ўқинг
- Барқарорлик рейтинги юқори бўлган тадбиркорлар рағбатлантирилади
- Дастлабки декларациялаш–ихтиёрий иш
- Солиқ тўловчининг тақвими
- 2024 йилнинг ноябрь ойи учун жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ ва бошқа мажбурий бадаллар ҳисоб-китоби услубияти
- Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг «Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (1-сонли БҲМС) «Молиявий ҳисоботни тақдим этиш ва ҳисоб сиёсати»ни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи
- Болаларни барча турдаги зўравонликдан ҳимоя қилиш чоралари кучайтирилмоқда
- Т-2 шахсий карточкаси қандай юритилади
- «Рақамлаштириш соҳасида экспорт фаолияти билан шуғулланувчи корхоналарни қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»
- Байрам кунида ишга!
- «Стартап лойиҳалар ва венчур молиялаштириш экотизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»