Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
ШЖБПҲ учун ўтказиладиган маблағларнинг иш берувчилар томонидан тўланиши янги Низомда қандай тартибга солинган Фойдали қазилмаларни қазиб олганлик учун махсус рента солиғини ким тўлайди 2024 йил ноябрь ойи учун ЖШДС ва ШЖБПҲга бадалларни қандай ҳисоблаш керак

Фуқароликдан чиқаётганларга армиядан озод этиш тўғрисидаги маълумотнома берилади

15.12.2015

Мудофаа вазирлиги ва Ички ишлар вазирлигининг қўшма қарори (Адлия вазирлиги томонидан 2015 йил 10 декабрда 2737-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Ўзбекистон Республикаси фуқаролигидан чиқаётган чақирилиш ёшидаги шахсларга мудофаа ишлари бўлимлари томонидан ҳарбий хизматдан озод этиш тўғрисидаги маълумотномани бериш бўйича йўриқнома тасдиқланди.

 

Белгиланишича, мудофаа ишлари бўлимлари Ўзбекистон Республикаси фуқаролигидан чиқаётган чақирилиш ёшидаги шахсларга уларнинг аризасига (Йўриқномада белгиланган шаклда) биноан ҳарбий хизматдан озод этиш тўғрисида маълумотнома (Йўриқномада белгиланган шаклда) беради.

 

Мудофаа ишлари бўлимлари аризани 3 иш куни ичида кўриб чиқади.

 

Қуйидаги ҳолларда ҳарбий хизматдан озод этиш тўғрисидаги маълумотнома берилмайди:

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан навбатдаги чақирув бўйича қабул қилинган қарорга асосан чақирувга оид тадбирлар давом этаётган бўлса;

 

чақирилувчи сафарбарлик чақируви резервидаги ҳарбий хизматга чақирилган, бироқ Молия вазирлигининг махсус ҳисобварағига шартнома суммасини ўз вақтида тўламаган бўлса.

 

Маълумотнома бериш рад этилганда мудофаа ишлари бўлимлари аризачига ёзма равишда асослантирилган жавоб бериши керак.

 

Мудофаа ишлари бўлимларида ҳарбий хизматдан озод этиш тўғрисида берилган маълумотномаларни қайд этиш китоби (Йўриқномада белгиланган шаклда) юритилади.

 

Қўшимча равишда белгиланишича, чет элга бормоқчи бўлган ва ҳарбий гувоҳномаси бўлмаган чақирилиш ёшидаги шахсларга маълумотнома (Йўриқномада белгиланган шаклда) берилиб, унда мудофаа ишлари бўлими томонидан шахснинг чет элга чиқишига эътироз мавжуд эмаслиги кўрсатилади.

 

Ҳужжат давлат тилида қабул қилинган.

 

Қарор Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўпламининг 2015 йил 14 декабрдаги 49-сонида расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

 

«Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида янги» шарҳини

эксперт-юристимиз Сардор ЖУМАШОВ

тайёрлади.

 

__________

Эслатиб ўтамиз, “Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида”ги Қонунининг (2002 йил 12 декабрь, 436-II-сон) 4-моддасига кўра, тинчлик даврида оддий аскарлар ва сержантлар таркиби лавозимларида муддатли ҳарбий хизматга, шунингдек сафарбарлик чақируви резервидаги хизматга 18 ёшдан 27 ёшгача бўлган, саломатлигига кўра Қуролли Кучлар сафида ҳарбий хизматни ўташга яроқли эркак фуқаролар чақириладилар.

Валюталар курси

2024-11-28
  • USD:12848.38 (+0.00) сум
  • EUR:13512.64 (+0.00) сум
  • RUB:120.07 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 26 ноябрь№ 48