Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
2024 йил декабрда қандай дам оламиз 2024 йил декабрь ойи учун бош бухгалтер режаси Корхонанинг ташкилий-ҳуқуқий шакли қандай ўзгартирилади Буюртмачи бухгалтерия ҳисобини қандай юритиши керак Солиқ кодексига мувофиқ ҚҚСсиз импорт жиҳозлар учун уч сценарий: сотиш, ижарага бериш ва фойдаланиш пайтидаги солиқ оқибатлари Ўзбекистонда 2024 йил декабрда нималар ўзгаради Ўзбекистонда 2024 йил декабрда нималар ўзгаради

Фуқароликни йўқотиш тўғрисидаги ҳужжатлар қандай тайёрланади?

11.08.2017

 

ТИВ ва ИИВнинг қарори билан (рўйхат рақами 2909, 2017 йил 1 август) Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини йўқотишни расмийлаштириш масалаларига оид ҳужжатларни тайёрлаш тартиби тўғрисидаги йўриқнома тасдиқланди.

 

Ҳужжат ҳар бир асос бўйича фуқароликни йўқотишни расмийлаштиришда ваколатли органлар ходимларининг ҳаракатлари ва ҳужжатларни тайёрлаш тартибини батафсил регламентлайди.

 

1 – чет давлатнинг давлат хизматига кирганлигини тасдиқлайдиган ҳужжатлар ёки бошқа ишончли маълумотлар мавжуд бўлган шахслар томонидан фуқароликни йўқотилиши

 

Фуқароларни аниқлаш учун консуллик муассасалари:

  • ўзларининг консуллик округлари жойлашган мамлакатларнинг ташқи ишлар вазирликларига чет давлатнинг давлат хизматига кирган Ўзбекистон фуқаролари бўйича ахборот бериш ҳақида нота юборадилар ва Ўзбекистон қонунларининг қоидалари ҳақида хабардор қиладилар;
  • манфаатдор вазирлик ва идораларнинг Ўзбекистон фуқароси чет давлатнинг давлат хизматига кирганлиги ҳақидаги маълумотларини текширадилар;
  • шахсларнинг Ўзбекистон фуқаролигига мансублиги ҳақидаги мурожаатларини ва чет давлатнинг сўровномаларини ўрганадилар.

 

2 – чет элда доимий яшаётган уч йил ичида узрли сабабларсиз консуллик ҳисобига турмаган шахсларнинг фуқаролигини йўқотиши.

 

 

ТИВ томонидан ҳужжатларни тайёрлаш 

ИИВ томонидан ҳужжатларни тайёрлаш

Чет элда доимий яшаётган уч йил ичида узрли сабабларсиз консуллик ҳисобига турмаган шахсларни аниқлаш мақсадида консуллик муассасалари:

-  шахсларнинг консуллик муассасаларига келиб тушган мурожаатларини текширади;

-  чет давлатнинг шахси Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига мансублиги ҳақидаги сўровномаларини ўрганади;

-  ўзининг консуллик округлари жойлашган мамлакатлардаги озодликдан маҳрум қилиш муассасаларида сақланаётган фуқароларни аниқлайди;

-  чет элда доимий яшаш учун чиқиб кетган фуқароларнинг ИИВ МваФРББ томонидан тақдим этилган рўйхатни ўзининг консуллик ҳисоби бўйича текширади.

Туман, шаҳар ички ишлар бошқармалари, бўлимларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимлари ҳамда ИИВ ҳудудий бошқармаларининг МваФРБваБлари чет элга доимий яшаш мақсадида чиқиб кетиш учун рўйхатдан чиқаришни ва рухсат ёзуви стикерини расмийлаштиришда фуқарони “Фуқаролик тўғрисида”ги Қонуннинг 21-моддаси қоидалари ҳақида ёзма равишда огоҳлантиради.

 

Айни вақтда шахсларнинг ушбу тоифаси ҳақидаги маълумотлар (кетиш варақалари) рўйхатдан чиқариш расмийлаштиргандан кейин бир кун ичида АПААТ РМ "Паспорт-виза" автоматлаштирилган комплекс ахборот тизимининг маълумотлар базасига киритилади.

 

Консуллик муассасаси раҳбари вазиятга қараб, фуқаро ўз вақтида консуллик ҳисобига турмаганлиги сабабларининг узрлилигига объектив маълумотлар асосида мустақил баҳо беради.

 

3 – Ўзбекистон фуқаролиги олдиндан била туриб ёлғон маълумотлар ёки сохта ҳужжатларни тақдим этиш натижасида олинганлиги аниқланган шахсларнинг фуқароликни йўқотиши

 

Текширувни ўтказиш вақтида ТШИИББ МваФРБ ёки консуллик муассасалари томонидан қуйидагилар аниқланади:

  • шахснинг “Фуқаролик тўғрисида”ги Қонун кучга кирган вақтда (1992 йил 28 июлда) Ўзбекистон ҳудудида яшаганлиги;
  • шахснинг Қонун кучга кирган вақтда Ўзбекистон ҳудудида пропискаси бўлганлиги;
  • шахс Қонун кучга кирган вақтда мудофаа ишлари бўйича бўлимларда ҳарбий ҳисобда турганлиги;
  • шахс Қонун кучга кирганидан кейин туғилганлиги ва унда Қонуннинг 13 - 16-моддаларига мувофиқ Ўзбекистон фуқаролигини олиш ҳуқуқи мавжудлиги;
  • Қонуннинг 4-моддаси 2-бандида назарда тутилган ҳолатлар.

 

Текширув мобайнида тўпланган ҳужжатлар фуқароликни олишнинг асоссизлиги ҳақида сабабларини кўрсатган ҳолда хулоса билан бирга прокуратура органларига юборилади. Олдиндан била туриб ёлғон маълумотлар ёки сохта ҳужжатларни тақдим этиш натижасида олинганлиги факти суднинг қонуний кучга кирган қарори билан белгиланади.

 

4 – чет эл давлати фойдасини кўзлаб фаолият юритиб ёки тинчлик ва хавфсизликка қарши жиноятлар содир этиш орқали жамият ва давлат манфаатларига жиддий зарар етказган шахсларнинг фуқаролигини йўқотиши

 

ИИВ МваФРББга МХХ, ИИВ ва ТИВ тегишли бошқармаларининг асослантирилган тақдимномалари билан бирга қуйидагилар юборилади:

  • шахснинг чет давлат фойдасини кўзлаб фаолият юритиш натижасида жамият ва давлат манфаатларига жиддий зиён етказганлигини;
  • тинчлик ва хавфсизликка қарши жиноятларни содир этиш натижасида жамият ва давлат манфаатларига жиддий зиён етказганлигини тасдиқлайдиган суднинг қонуний кучга кирган ҳукми билан аниқланган ҳужжатлар шахснинг фуқаролигини йўқотиш юзасидан.

 

5 – чет давлатнинг фуқаролигини олган шахсларнинг фуқаролигини йўқотиши

 

 

ТИВ томонидан ҳужжатларни тайёрлаш 

 

ИИВ томонидан ҳужжатларни тайёрлаш

Чет давлатнинг фуқаролигини қабул қилган шахсларни аниқлаш учун консуллик муассасалари:

- чет давлатнинг фуқаролигини қабул қилган Ўзбекистон фуқаролари ҳақида ахборот тақдим этишни сўраб, ўзининг консуллик округи жойлашган мамлакатларнинг ташқи ишлар вазирликларига ноталар юборади;

- манфаатдор вазирлик ва идораларнинг Ўзбекистон Республикаси фуқаролари чет давлат фуқаролигини қабул қилганлиги ҳақидаги маълумотларини текширади;

- шахсларнинг Ўзбекистон фуқаролигига мансублиги ҳақида улардан тушган мурожаатларни ва чет давлат сўровларини ўрганади.

 

Ўзбекистон фуқаролари чет давлатнинг фуқаролигини қабул қилганлиги ҳақида ахборот олинган ёки аниқланган тақдирда, консуллик муассасаси мазкур фуқароларнинг шахсини текширади ҳамда зарур бўлса ТИВнинг Консуллик бошқармасига сўров юборади, Консуллик бошқармаси сўровни манфаатдор вазирлик ва идораларга жўнатади.

Ўзбекистон ҳудудида доимий яшайдиган Ўзбекистон фуқаролари чет давлатнинг фуқаролигини қабул қилганлиги тўғрисида ахборот олинган ёки аниқланган тақдирда вазирлик ва идоралар чора кўриш учун:

– вазирлик ва идоралар чора кўриш учун тегишли маълумотни ИИВ МваФРББга юборадилар;

– ИИВ МваФРББ ахборотни олиб, уч иш куни ичида Ўзбекистон ТИВ ёки Адлия вазирлиги орқали (халқаро шартномалар доирасида) чет давлатнинг ваколатли органларига Ўзбекистон фуқароси чет давлат фуқаролигини қабул қилганлиги фактини тасдиқлаш учун сўровнома юборади;

– Чет давлат фуқаролиги қабул қилинганлиги факти тасдиқланган тақдирда, ИИВ МваФРББ ҳужжатларни уч иш куни ичида шахснинг доимий яшаш жойи бўйича ТШИИББ МваФРБга текширув ўтказиш учун юборади.

– ТШИИББ МваФРБ 15 иш куни ичида ИИВ маълумотлар базалари (ахборот маркази, ММБ ва бошқалар) бўйича тегишли текширувни амалга ошириб, ҳужжатларни ИИВ ҳудудий бошқармаларининг МваФРБваБларига юборади.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.    



Олег Заманов,

экспертимиз.

 

Валюталар курси

2024-12-02
  • USD:12852.00 (+0.00) сум
  • EUR:13569.14 (+0.00) сум
  • RUB:118.99 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 26 ноябрь№ 48