Президентнинг 17.03.2017 йилдаги ПФ–4990-сон Фармони билан Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритилди.
- www.norma.uz
- Қонунчиликдаги янгиликлар
- Фуқароликни йўқотиш тўғрисидаги хулосада нима бўлиши керак?
Фуқароликни йўқотиш тўғрисидаги хулосада нима бўлиши керак?
22.03.2017
Тузатишлар Ўзбекистон фуқаролигини йўқотишни расмийлаштириш асослари ва тартибига тааллуқли бўлиб, ҳужжатни “Фуқаролик тўғрисида”ги Қонунга яқинда киритилган ўзгартиришлар билан мувофиқлаштиришга қаратилган. Бу ҳақда мана бу ерда батафсил ёзган эдик.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги қуйидаги ҳолатларда йўқотилиши мумкин:
а) фуқарога нисбатан унинг чет эл давлати армиясига ҳарбий хизматга, хавфсизлик хизматига, шунингдек полициясига, адлия органларига ёки давлат ҳокимияти ва бошқарувининг бошқа органларига ишга кирганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар ёхуд бошқа ишончли маълумотлар мавжуд бўлганда;
б) агар чет элда доимий яшовчи шахс 3 йил мобайнида узрли сабабларсиз консуллик ҳисобига турмаган бўлса;
в) агар фуқаролиги олдиндан била туриб ёлғон маълумотлар ёки сохта ҳужжатлар тақдим этиш натижасида олингани аниқланган бўлса;
г) агар шахс чет эл давлати фойдасини кўзлаб фаолият юритиш ёки тинчлик ва хавфсизликка қарши жиноятлар содир этиш орқали жамият ва давлат манфаатларига жиддий зарар етказган бўлса;
д) агар шахс чет эл фуқаролигини олган бўлса.
Низом фуқароликни йўқотиш тўғрисидаги материалларни кўриб чиқиш тартибини тартибга солувчи нормалар билан тўлдирилган.
Демак, асослар мавжудлиги ҳақидаги ҳужжатлар, яъни манфаатдор вазирлик ва идораларнинг хулосалари Президент ҳузуридаги фуқаролик масалалари бўйича Комиссияга кўриб чиқиш учун тақдим этилади.
Кўриб чиқишга тақдим этиладиган хулосалар асослантирилган бўлиши керак ва унда қуйидаги маълумотлар кўрсатилиши мажбурий этиб белгиланган:
- шахснинг давлат олдидаги бажарилмаган мажбурияти ёки фуқаролар ёхуд давлат ва жамоат ташкилотларининг жиддий манфаатлари билан боғлиқ бўлган мулкий мажбурияти мавжудлиги;
- шахснинг айбланувчи сифатида жиноий жавобгарликка тортилганлиги;
- шахснинг қидирувда эканлиги;
- шахсга нисбатан қонуний кучга кирган ва ижро қилиниши лозим бўлган суд ҳукмининг мавжудлиги;
- шахснинг мамлакатдан ташқарида озодликдан маҳрум қилиш жойларида эканлиги;
- шахснинг Ўзбекистон фуқаролигини йўқотиши давлат хавфсизлигининг манфаатларига номувофиқ эканлиги.
Ҳужжатларни тайёрлаш жараёнида шахс уни фуқароликни йўқотган деб топиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида хабардор қилинади. Хабардор қилиш шахснинг яшаш жойи бўйича, турар жойи ҳақидаги маълумотлар мавжуд бўлмаган тақдирда, унинг охирги яшаш жойи бўйича фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органларини ёки яқин қариндошларини хабардор қилиш орқали амалга оширилади.
Тақдим этилган материаллар ва хулосаларни ўрганиб чиқиш натижаларига кўра Президент томонидан қарор қабул қилиши учун таклиф тайёрланади. Фуқаролик Президентнинг Фармони чиққан кундан бошлаб йўқотилади. Фуқаролик йўқотилганлиги факти республика ҳудудида — шахснинг доимий яшаш жойи бўйича ички ишлар органлари томонидан, чет элда доимий яшовчи шахслар учун эса, консуллик муассасалари томонидан рўйхатга олинади.
Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни ва у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан яқин кунларда «Ўзбекистон Республикаси Қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.
Олег Заманов,
экспертимиз.
Мавзуга доир материаллар:
- Ташқи савдо фаолиятини либераллаштириш бўйича 10 қадам
- ФВВ текширувларни қандай ўтказади
- Энди олдин судланганлик ҳолати ишга кабул этишга тўсиқ бўлмайди
- Бизнес-омбудсман фаолияти учун қўшимча кафолатлар олди
- Икки мамлакат фуқаролигига эга шахслар ўзларини қандай хатарга қўядилар?
- Парвоз хавфсизлигини бузганлик учун жарималар қайта кўриб чиқилади
Вы можете оставить свой комментарий.
Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения. |
Янги сонларда ўқинг
- Барқарорлик рейтинги юқори бўлган тадбиркорлар рағбатлантирилади
- Дастлабки декларациялаш–ихтиёрий иш
- Солиқ тўловчининг тақвими
- 2024 йилнинг ноябрь ойи учун жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ ва бошқа мажбурий бадаллар ҳисоб-китоби услубияти
- Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг «Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (1-сонли БҲМС) «Молиявий ҳисоботни тақдим этиш ва ҳисоб сиёсати»ни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи
- Болаларни барча турдаги зўравонликдан ҳимоя қилиш чоралари кучайтирилмоқда
- Т-2 шахсий карточкаси қандай юритилади
- «Рақамлаштириш соҳасида экспорт фаолияти билан шуғулланувчи корхоналарни қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»
- Байрам кунида ишга!
- «Стартап лойиҳалар ва венчур молиялаштириш экотизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»