Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
СК-2025: ҚҚС бўйича янги имтиёзлар ва экспортда ноль даражали ставкани тасдиқлаш тартибини соддалаштириш 2025 йилда ер солиғида нималар ўзгаряпти Чет давлатлар автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон ҳудудига кирганлиги ва унинг ҳудуди орқали транзити учун йиғимни тўлаш тартиби

Газ хўжалиги – назорат остида

27.03.2019

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 16.03.2019 йилдаги 226-сон қарори билан Газ хўжалигида хавфсизлик қоидалари тасдиқланди. У жорий йилнинг 17 июнидан кучга киради.

 

Ҳужжат Вазирлар Маҳкамасининг 16.07.2018 йилдаги 538-сон қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган 1979 йилдаги Қоидалар ўрнига ишлаб чиқилди.

 

Қабул қилинган Қоидалар аҳоли пунктларида жойлашган газ таъминоти тизимида, саноат корхоналарининг, қишлоқ хўжалиги корхоналарининг ва коммунал-маиший соҳа ташкилотларининг газ қувурларига қўйиладиган хавфсизлик талабларини белгилайди.

 

Ҳужжат билан қуйидагиларни амалга ошириш тартиби белгиланган:

  • газ хўжалиги тизимлари объектларини лойиҳалаш ва қуриш, улардан фойдаланиш;
  • авариялар ва бахтсиз ҳодисаларни текшириш;
  • ташқи ва ички газ қувурлари, назорат-ўлчов асбоблари, автоматлаштириш ва сигнализация тизимларига хизмат кўрсатиш ва таъмирлашни ташкил этиш;
  • саноат ва қишлоқ хўжалиги корхоналарини газ билан таъминлаш ва б.

 

Белгиланишича, муҳандис--техник ходимлар учун билимларни синовдан ўтказиш 3 йилда бир марта, ишчи-ходимлар учун эса бир йилда камида бир марта амалга оширилади.

 

Пўлат ва полиэтилен газ қувурларини пайванд қилиш ишларини бажариш фақат техник ўқув курсларида ўқитилган ва аттестациядан ўтказилган пайвандчиларга рухсат этилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 17.06.2019 йилдан кучга киради.

 

Ленара Хикматова.


Валюталар курси

2025-01-10
  • USD:12940.44 (+0.00) сум
  • EUR:13336.42 (+0.00) сум
  • RUB:126.85 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг