Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Декабрь: бош бухгалтер йил охиригача қандай ишларни тугатиши керак 29 ва 137-кодлар бўйича ҳисоботларни юборишда юзага келган муаммоларни қандай ҳал қилиш мумкин эди Инвентаризация қандай ўтказилади: умумий қоидалар

Газ ва электр энергияси учун тарифлар 2018 йилнинг апрель ойидан оширилади

20.11.2017

 

Вазирлар Маҳкамасининг 14.11.2017 йилдаги 913-сон Ёқилғи-энергетика ресурслари билан ўз вақтида таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги қарори эълон қилинди.

 

Ҳужжат билан 15.11.2017 йилдан бошлаб автобензин ва дизель ёқилғисини ишлатганлик учун олинадиган солиқни ҳисобга олган ҳолда бензин ва дизель ёқилғисининг чакана нархлари оширилиши назарда тутилган (аввалги нархлар 23.10.2016 йилдан амал қилаётган эди):

  • Аи-80 маркали автобензин  – 3800 сўм/л. (35,7%га оширилди);
  • Аи-91 маркали автобензин – 4300 сўм/л. (43,3%га оширилди);
  • дизель ёқилғиси – 4100 сўм/л.;
  • ЭКО ёқилғиси – 4200 сўм/л.

 

Шунингдек, қуйидагиларга улгуржи-сотиш нархлари белгиланди:

  • авиакеросин – 4450 минг сўм/тн.;
  • йўл битуми – 2300 минг сўм/тн.;
  • мазут ёқилғиси – 2400 минг сўм/тн.;
  • мотор мойлари – 4800 минг сўм/тн.;
  • индустриал мойлар – 3400 минг сўм/тн.

 

Импорт бўйича олиб кириладиган ва импорт (давал) хом ашёсини қайта ишлашдан олинган Аи-92, Аи-93, Аи-95 ҳамда Аи-98 маркали автобензинлар, дизель ва авиация ёқилғиси эркин тижорат нархларда реализация қилинади. «Тижорат» ёқилғиси рўйхати Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаларида ҳамда мамлакатимиз аэропортларидаги ёқилғи қуйиш шохобчаларида бўлади.

 

Жорий йилнинг 15 ноябридан бошлаб автобензин сотиб олиш харажатларининг бир қисми учун шахсларнинг айрим тоифаларига ойлик пул компенсацияси тўлаш суммаси 63 400 сўмни ташкил этади.

 

Маълумот учун: қуйидагилар ойлик пуллик компенсация олиш ҳуқуқига эга:

  • уруш қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган шахслар;
  • уруш ногиронлари ва уларга тенглаштирилган шахслар;
  • меҳнатда майиб бўлиш ва касб касаллиги туфайли I ва II гуруҳ ногиронлар;
  • I ва II гуруҳ болаликдан ногиронлар.

 

«Ўзнефтмаҳсулот» АЖ нефть базалари томонидан автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаларига реализация қилинадиган автобензин ва дизель ёқилғисининг чакана нархига нисбатан 10% чегирма белгиланган (транспорт воситаларига бензин ва дизель ёқилғиси ишлатганлик учун олинадиган солиқ чегирилган ҳолда).

 

Бу - муҳим! 1.04.2018 йилдан бошлаб табиий газ учун тарифлар 1,1 баравар, электр энергияси учун эса – 1,12 баравар, яъни тегишинча 10% ва 12% оширилади. Амалдаги тарифлар билан мазкур ҳавола бўйича танишиш мумкин.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида расман эълон қилинган ва 15.11.2017 йилда кучга кирди.

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин. 




Олег Заманов,

экспертимиз.

 

Валюталар курси

2024-12-11
  • USD:12874.02 (+0.00) сум
  • EUR:13558.92 (+0.00) сум
  • RUB:128.21 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 10 декабрь№ 50