Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Устав фондига ҳиссаларни баҳолашдаги ўзгаришлар: бизнес нималарни билиши керак Чет эл валютасидаги тўловда қайси курсни ҳисобга олиш керак ЖШДСни ким тўлаши керак

Гендерга оид аудит ўтказиш тартиби белгиланди

20.12.2022

Рус тилида ўқиш

Президент томонидан 15.12.2022 йилдаги “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Қонунига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш хакида”ги Қонун имзоланди.

 

Ҳужжат гендерга оид аудит ўтказиш тартибини белгилайди.

 

Маълумот учун: гендерга оид аудит – давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятида, шу жумладан кадрлар сиёсатини олиб боришда  хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисидаги қонунчилик талабларига риоя этилиши ҳолатини, шунингдек гендерга доир комплекс ёндашувни ўрганиш ва баҳолаш. 

 

Гендерга оид аудит тасдикланган уч йиллик режага асосан Касаба уюшмалари федерацияси томонидан давлат органлари ва ташкилотларида жамоатчилик назорати доирасида ўтказилади.

 

Гендерга оид аудит натижаларига доир ахборот ва таклифлар гендерга оид аудит ўтказилганидан кейин Хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари бўйича республика комиссиясига юборилади.

 

Комиссия гендерга оид аудит натижаларига доир ахборотни ва таклифларни кўриб чиқиш якунлари бўйича давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига, шу жумладан кадрлар сиёсатини олиб боришда гендерга доир комплекс ёндашувни босқичма-босқич жорий этишга қаратилган чора-тадбирларни белгилайди ва уларнинг амалга оширилишини назорат қилади.

 

Ҳужжат Қонунчилик маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 16.12.2022 йилдан кучга кирди.

 

Собир Нурбердиев.