Вазирлар Маҳкамасининг 11.05.2020 йилдаги “Биологик хилма-хиллик ҳақидаги Конвенциянинг биохавфсизлик бўйича Картахена протоколи (Монреаль, 2000 йил 29 январь) қоидаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 275-сон қарори қабул қилинди.
Уни амалга ошириш бўйича Миллий марказ вазифаларини Ўзбекистон Фанлар академиясининг Геномика ва биоинформатика маркази бажаради.
Унинг асосий вазифалари белгиланди:
- генетик модификацияланган организмларнинг (ГМО) биологик хавфсизлиги бўйича илмий тадқиқотлар ўтказиш;
- озиқ-овқат хом ашёси, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларида ГМОни аниқлаш бўйича лаборатория таҳлилларини ўтказиш;
- ГМО ва унинг асосида яратилган маҳсулотлар хавфсизлиги бўйича экспертизалар ташкил этиш;
- биологик хавфсизлик тўғрисидаги маълумотлар асосида миллий маълумотлар базасини яратиш ва бошқалар.
Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Илғор технологиялар марказига ГМОни аниқлаш бўйича референс-лаборатория вазифаси юклатилди.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 12.05.2020 йилдан кучга кирди.
Лола Абдуазимова.