Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификаторига (ХАЛИКК–2017) ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди (24.01.2019 йилда 3132-сон билан рўйхатдан ўтказилган ҳужжатга қаранг).
Эслатиб ўтамиз, ХАЛИКК–2017 2017 йил 1 ноябрдан амалга киритилган, бироқ аввалги классификаторга мувофиқ ушбу санагача қайд этилган меҳнат дафтарчаларидаги ва корхонанинг локал ҳужжатларидаги барча ёзувлар ўз кучини сақлаб қолган.
Меҳнат вазирлигига вазирликлар, идоралар, бошқа ташкилотлар ва илмий марказларнинг асосли таклифлари бўйича, шунингдек меҳнат бозорида янги касб ва лавозимлар пайдо бўлишини ҳисобга олган ҳолда ХАЛИКК–2017га ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ваколати берилди.
Мазкур ҳолда классификатор қуйидаги позициялар билан тўлдирилди:
1-жадвал.
Касбнинг номи |
ММСК бўйича код |
Ходимлар тоифаси |
Малакавий разрядлар диапазонлари |
Таълимнинг энг паст даражасига талаблар |
Таълим йўналиши бўйича код
|
Баллон тўлдирувчи |
8159 |
И |
4 |
ЎМКҲТ |
3610400 |
Водопровод тармоқлари ва қудуқлар назоратчиси |
7136 |
И |
2–4 |
ЎМКҲТ |
3340400 |
Тўқиш ускунаси оператори |
8112 |
И |
3–6 |
ЎМКҲТ |
3610400 |
Бўяш ускунаси оператори |
8112 |
И |
3–6 |
ЎМКҲТ |
3610400 |
Маиший хоналар фарроши |
9112 |
Х |
1–2 |
ТҚ |
– |
2-жадвал.
Лавозимнинг номи |
ММСК бўйича код |
Ходимлар тоифаси |
Таълимнинг энг паст даражасига талаблар |
Таълим йўналиши бўйича код |
Табиб |
2221 |
М |
ТҚ |
3510700 |
Комплаенс юрист |
2421 |
М |
О/М |
5240100 |
Судьянинг ёрдамчиси |
3432 |
М |
ЎМКҲТ |
3240100 |
Божхона расмийлаштируви бўйича мутахассис |
3442 |
М |
ЎМКҲТ |
3240100 |
Судьянинг катта ёрдамчиси |
2429 |
М |
О/М |
5240100 |
Ахборот-коммуникация технологиялари масалалари бўйича техник |
3121 |
И |
ЎМКҲТ |
3330200, 3350100 |
Изоҳлар.
1. ММСК бўйича код – Ўзбекистон Республикаси Машғулотларнинг миллий стандарт классификатори бўйича код, Халқаро меҳнат ташкилотининг Машғулотларнинг халқаро стандарт классификатори ISCO-88 га мувофиқдир.
2. Ходимларнинг тоифалари қуйидаги қисқартмалар билан белгиланган:
М – мутахассислар;
X – хизмат кўрсатувчи ходимлар;
И – ишлаб чиқариш ходимлари.
3. Маълумотининг энг паст даражаси қуйидаги қисқартмалар билан белгиланган:
О/М – олий маълумотли, у «бакалавр» ва «магистр» даражаларини ўз ичига олади;
ЎМКҲТ – ўрта махсус, касб-ҳунарга доир маълумотли;
ТҚ – маълумоти даражасига талаб қўйилмайди.
Эслатиб ўтамиз, ХАЛИКК–2017:
- хизматчилар лавозимлари ва ишчилар касблари номларидан фойдаланиш қисмида ходимларнинг меҳнат дафтарчаларига ёзувларни қайд этиш, меҳнат шартномаларини тузиш, буйруқларни расмийлаштириш, хизматчиларни ходимлар тоифасига киритиш мажбурий ҳисобланади;
- маълумотнинг энг паст даражаси қисмида ишга қабул қилиш, ишчилар касблари бўйича малака разрядларини белгилаш давлат корхоналари, давлат муассасалари ва устав капиталида давлат улуши 50%дан ортиқ бўлган бошқа давлат ташкилотларида қўллаш учун мажбурий ҳисобланади, бошқа ташкилотлар учун эса – тавсия тусига эга;
- таълим йўналишлари қисмида – барча ташкилотлар учун тавсия тусига эга.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 25.01.2019 йилдан кучга кирди.
Олег Заманов.