Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солиш мақсадларида амортизация ҳисоблашнинг фарқи МИЗ иштирокчиларига фойда солиғи бўйича имтиёз қайси даромад турларига нисбатан қўлланилиши мумкин Геологик изланишларнинг солиқ ҳисоби қандай юритилади

Халқ табобати билан ноқонуний шуғулланганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланмоқда

06.11.2024

Рус тилида ўқиш

Президент томонидан 05.11.2024 йилдаги «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-991-сонли Қонун имзоланди.

Эндиликда халқ табобати соҳасида фаолият олиб бориш учун тегишли ҳуқуққа эга бўлмаган шахс томонидан фуқароларга тиббий ташхис қўйиш ва уларни даволаш хизматларини кўрсатиш ҳамда мазкур хизматларни омма олдида тарғиб килиш маъмурий жавобгарликни келтириб чиқаради.

Жарима миқдори – БҲМнинг 15 бараваридан 20 бараваригача. Агарда ҳуқуқбузар мансабдор шахс бўлса, жарима БҲМнинг 20 бараваридан 25 бараваригача бўлган миқдорни ташкил этади.

Бундан ташқари, халқ табобати йўналишида рухсат этилмаган усулларни қўллаган ҳолда фуқароларга тиббий ташхис қўйиш ва уларни даволаш хизматларини реклама қилиш тақиқланмоқда.

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 05.11.2024 йилдан кучга кирди.

 

Собир Нурбердиев