Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
2024 йил декабрда қандай дам оламиз 2024 йил декабрь ойи учун бош бухгалтер режаси Корхонанинг ташкилий-ҳуқуқий шакли қандай ўзгартирилади Буюртмачи бухгалтерия ҳисобини қандай юритиши керак Солиқ кодексига мувофиқ ҚҚСсиз импорт жиҳозлар учун уч сценарий: сотиш, ижарага бериш ва фойдаланиш пайтидаги солиқ оқибатлари Ўзбекистонда 2024 йил декабрда нималар ўзгаради Ўзбекистонда 2024 йил декабрда нималар ўзгаради

Халқаро зардўзлик ва заргарлик фестивали қандай ўтказилади

12.10.2021

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамаси томонидан 08.10.2021 йилдаги “Халқаро зардўзлик ва заргарлик фестивалини ўтказишнинг ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида”ги 629-сон қарор қабул қилинди.

 

Президентнинг “Халқаро зардўзлик ва заргарлик фестивалини ўтказиш тўғрисида” 2021 йил 29 апрелдаги ПҚ-5098-сон қарорига мувофиқ 2022 йилдан бошлаб ҳар икки йилда май ойида Бухоро шаҳрида Халқаро зардўзлик ва заргарлик фестивали ўтказилади. Тадбир халқ амалий санъатининг зардўзлик ва заргарлик анъаналарини ривожлантириш, уларнинг ноёб намуналарини тарғиб этиш ҳамда минтақанинг туризм салоҳиятини оширишга йўнатилтирилган.

 

Фестиваль доирасида илмий-амалий конференция, кўрик-танлов, тақдимот ва кўргазмалар, театрлаштирилган концерт-томоша дастурлари, маданий- маърифий, шунингдек, тарғибот-ташвиқот тадбирлари ўтказилади.

 

Фестивалнинг асосий вазифалари:

  • истеъдодли ҳунармандларни аниқлаш, уларни маънавий ҳамда моддий рағбатлантириш;
  • ҳудудларда зардўзлик ва заргарликни жадал ривожлантириш, илғор тажрибаларни оммалаштириш, ёшларга ўргатиш, янги иш ўринлари яратиш;
  • зардўзлик ва заргарлик намуналарини миллий бренд сифатида халқаро миқёсга олиб чиқиш, сайёҳларни жалб қилиш;
  • зардўзлик ва заргарлик намуналарининг кенг тақдимоти, ҳар бир ҳудуднинг тарихи, ҳаёт тарзи, ҳунармандчилик мактаби анъаналарини акс эттирувчи ҳунармандлар шаҳарчалари макетлари, уй-рўзғор буюмлари, ҳунарманд-дизайнерлар яратган маҳсулотлар кўргазмаларини ўтказиш;
  • халқ сайиллари, фольклор ва дорбозлик жамоалари, аскиячи ва қизиқчиларнинг театрлашган томошалари, санъат вакилларининг концерт дастурларини ҳамда уста-ҳунармандлар томонидан маҳорат дарслари, рассомлар хиёбони, экскурсия маршрутларини ташкил этиш.

 

Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди:

  • Халқаро зардўзлик ва заргарлик фестивалини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом;
  • Халқаро зардўзлик ва заргарлик фестивалини ўтказиш бўйича йўл харитаси.

 

2022 йилда Фестиваль 21-25 май кунлари ва унинг доирасида “Анъанавий зардўзлик ва заргарлик санъатини ривожлантириш истиқболлари” мавзусида илмий-амалий конференция ташкил этилади. Тошкент шаҳрида хорижий мамлакатларнинг заргарлик тармоғи вакиллари, хорижий инвесторлар, экспертлар ва мутахассисларни жалб этган ҳолда “Uzbek Jewellery Fair” заргарлик саноатининг замонавий асбоб-ускуналари, технологиялари ва буюмларининг йиллик халқаро кўргазма-савдоси ўтказилади.

 

Бухоро вилояти ҳокимлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Туризм ва спорт вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, “Хунарманд” уюшмаси ҳамда “Ўзбекзаргарсаноати” уюшмаси Фестивалнинг асосий ташкилотчилари этиб белгиланди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 09.10.2021 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.


Валюталар курси

2024-12-02
  • USD:12852.00 (+0.00) сум
  • EUR:13569.14 (+0.00) сум
  • RUB:118.99 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 26 ноябрь№ 48