Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Хорижий компанияга суғурта хизматлари учун тўлов қилишда ҚҚС ушлаб қолинадими ТМҚнинг тасдиқланган табиий камайиш нормативлари борми Нодавлат таълим муассасалари учун солиқ имтиёзлари узайтирилмоқда

Ҳамшира ўзини ўзи банд қилган шахс бўлиши мумкин

21.09.2021

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Ўзини ўзн банд қилган шахс сифатида "ҳамширалик иши" фаолиятнни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди (17.09.2021 йилдаги 578-сон ВМҚ).

 

Ҳужжат Президентнинг 2021 йил 3 февралдаги “2017-2021 йилларда Ўзбекистон  Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясини "Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили"да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида” ПФ-6155-сон Фармони ва Президентнинг 05.05.2021 йилдаги “Соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотларни изчил давом эттириш ва тиббиёт ходимларининг салоҳиятини ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш тўғрисида” ПФ-6221-сон Фармонини амалга ошириш мақсадида қабул қилинган.

 

Маълумот учун! 2021 йил 1 июлдан бошлаб ўрта тиббиёт ходимларига ўзини ўзи банд қилган ҳолда мустақил “ҳамширалик иши” билан шуғулланишга рухсат берилди. Ҳамширалик иши фаолияти фақат ўрта тиббий ёки олий ҳамширалик иши йўналиши бўйича олий маълумотга эга бўлган Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли ахборот тизимида 2022 йил 1 январдан бошлаб рўйхатдан ўтган шахслар томонидан амалга оширилади.

 

Низом қуйидагиларни назарда тутади:

  • ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида "ҳамширалик иши" фаолияти билан шуғулланишга ўрта тиббий (ҳамширалик иши, даволаш иши, акушерлик иши) ёки олий ҳамширалик иши бўйича олий маълумотга эга бўлган, давлат ёки нодавлат тиббиёт ташкилотида ишламайдиган шахсларга (кейинги ўринларда - ҳамшира) рухсат этиш тартиби;
  • ҳамшира Ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида фаолиятни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ махсус мобиль илова ёки солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали ёхуд давлат солиқ хизмати органига келган ҳолда рўйхатдан ўтиши тартиби (Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 декабрдаги 806-сон қарори билан тасдиқланган);
  • ҳамшира мустақил ҳамшира маълумотномаси асосида Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ҳамширанинг малакаси тўғрисидаги сертификат, шунингдек, фаолияти юзасидан чораклик ҳисоботларни киритиш имконини берувчи ҳамда малакасини ошириб бориш муддатлари келганлиги бўйича огоҳлантириш тизимини қамраб олувчи ахборот дастурида рўйхатдан ўтиб, мустақил ҳамшира (кейинги ўринларда - мустақил ҳамшира) сифатида фаолиятини бошлаши тартиби.

 

Соғлиқни сақлаш вазирлигига уч ой муддатда тегишли ахборот дастурини жорий этиш ва Солиқ қўмитаси билан биргаликда уни Солиқ қўмитасининг ахборот тизимига ҳамда ўзини ўзи банд қилган шахсларнинг маълумотлар базаси (регистри)га интеграция қилиш топширилди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 18.09.2021 йилдан кучга кирди.

 

Наргиза Воҳидова.