Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

"Ҳар бир оила - тадбиркор" дастурига яна $100 млн ажратилади

25.05.2020

Рус тилида ўқиш

"Ҳар бир оила - тадбиркор" дастурини молиялаштириш бўйича қўшимча чоралар қабул қилинди (20.05.2020 йилдаги ПҚ-4720-сон қарорга қаранг).

 

"Ҳар бир оила - тадбиркор" дастури Президентнинг 2018 йил 7 июндаги ПҚ-3777-сон қарорига мувофиқ амалга оширилмоқда.

 

"Ҳар бир оила - тадбиркор" дастури доирасида Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси қўшимча равишда $100 млн эквивалентидаги маблағларни қуйидаги ваколатли банкларга ажратади:

  • "Агробанк" АТБга - $40 млн эквивалентида;
  • АТ Халқ банкига - $30 млн эквивалентида;
  • "Микрокредитбанк" АТБга - $30 млн эквивалентида.

 

Қўшимча маблағларни ажратиш Президентнинг 2019 йил 24 октябрдаги ПҚ-4498-сон қарорига асосан Жамғарма ҳамда ваколатли банклар ўртасида тузилган кредит шартномаларига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш орқали амалга оширилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари миллий базасида эълон қилинган ва 21.05.2020 йилда кучга кирди.

 

Эльмира Сиразиева.


Валюталар курси

2024-04-30
  • USD:12620.01 (+0.00) сум
  • EUR:13522.34 (+0.00) сум
  • RUB:135.74 (+0.00) сум