Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Ўзини ўзи банд қилган шахслар: ҳозирги ҳолат ва ечимини кутаётган масалалар Корпоратив тадбир ўтказиш қандай солиқ оқибатларига олиб келади Умумий овқатланиш соҳасида тайёр маҳсулотлар (таомлар) ва товарларнинг реализация қилиниши қандай ҳисобга олинади

Ҳарбий хизматга чақириш тизими такомиллаштирилди

12.03.2020

Рус тилида ўқиш

 

Президент томонидан фуқароларни ҳарбий хизматга чақириш тартибини янада такомиллаштиришга қаратилган қарор имзоланди (6.03.2020 йилдаги ПҚ-4630-сон қарорга қаранг).

  

Муддатли ҳарбий ва муқобил хизматга чақириш, сафарбарлик чақируви резерви хизматига олиш бўйича чақирув тадбирларини сифатли ташкил этиш мақсадида тегишли вазифалар белгиланган ва зарур ваколатлар берилган ҳолда бир нечта комиссия тузилади (қуйидаги жавдвалга қаранг).

 

Фаолият йўналиши

Муддатли ҳарбий хизматга чақириш

Муқобил хизматга чақириш, сафарбарлик чақируви резерви хизматига олиш, ҳарбий хизматга чақиришни кечиктириш ва Қуролли Кучлар захирасига ўтказиш

Чақирилувчиларни тиббий кўрикдан ўтказиш, соғлиғи даражасини аниқлаш ва даволашга йўналтириш

Комиссия

Минтақалардаги мудофаа ишлари бошқармалари ҳузуридаги Раҳбарият кенгаши

Минтақалардаги йиғиш пунктларидаги ҳарбий-тиббий комиссиялар

Туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўлимлари ҳузуридаги Қуролли кучларни бутлаш комиссиялари 

Туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўлимлари ҳузуридаги ҳудудий комиссия 

Мудофаа ишлари бўлимлари ҳузуридаги ҳудудий тиббий комиссия 

Фаолият амалга ошириладиган давр (ҳар йили)

20 февралдан 30 апрелгача

20 февралдан 30 апрелгача

15 февралдан 30 апрелгача

1 мартдан 30 апрелгача

15 февралдан 30 апрелгача

Вазифа ва функциялар

  • чақирилувчиларни муддатли ҳарбий хизматга чақириш тадбирларини сифатли ташкил этиш;
  • чақирилувчиларнинг қўшин турларига тўғри тайинланганлигига баҳо бериш;
  • соғлиғи бўйича ҳарбий хизматга яроқли деб топилган чақирилувчиларни қўшин тури командаларига тайинлаш (ёки тайинланмаганлиги) бўйича қарор қабул қилиш;
  • муддатли ҳарбий хизматга чақириш;
  • маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва жамоат ташкилотлари томонидан чақирилувчиларни йиғиш ва тантанали равишда ҳарбий қисмларга юбориш бўйича тадбирлар ўтказилишида ўзаро ҳамкорликни ташкил этиш;
  • бутлаш комиссияси, ҳарбий-тиббий комиссия, ҳудудий тиббий комиссия учун жойларда зарур шарт-шароитларни яратиш, дори воситалари, тиббий буюмлар ва бошқа моддий-техник воситалар билан таъминлаш, жамоат тартибини сақлаш ишларини ташкил қилиш;
  • муддатли ҳарбий хизматга чақириш ишларининг ошкоралигини, шунингдек, чақирувга оид тадбирларнинг ОАВда кенг ёритилишини таъминлаш;
  • ҳарбий-тиббий комиссия, бутлаш комиссияси ва ҳудудий тиббий комиссия қарорларидан норози бўлган чақирилувчиларнинг шикоятларини кўриб чиқиш ва ечими бўйича тегишли қарор қабул қилиш;
  • Қуролли Кучлари сафидан турли сабабларга кўра қайтарилган муддатли ҳарбий хизматчилари бўйича текширув ўтказиш ва тегишли чора-тадбирлар белгилаш.
  • бутлаш комиссияси томонидан қўшин турларига тайинланган чақирилувчиларни чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказиш;
  • шифокор-мутахассислар томонидан чақирилувчиларнинг ҳисоб карталарига киритилган ёзув ва хулосаларнинг тўғрилигини текшириш;
  • Раҳбарият кенгаши раиси билан ҳамкорликда чақирилувчиларни қўшимча текширув ва даволашга йўналтириш, шунингдек, қўшимча текширув ва даволашдан кейин уларнинг қайтишларини назоратга олиш;
  • чақирилувчиларнинг соғлиғи даражаси бўйича ҳарбий хизматга яроқлилиги юзасидан якуний тиббий хулоса бериш;
  • тиббий комиссия фаолияти жараёнида йўл қўйилган камчиликлар таҳлилини инобатга олган ҳолда, ҳарбий-тиббий комиссия шифокор-мутахассислари билан кенгашлар ўтказиш;
  • Қуролли Кучларни бутлаш якуни бўйича тиббий комиссия иши натижаларини умумлаштириш, ҳисобот тайёрлаш ва белгиланган тартибда Раҳбарият кенгаши раиси, Мудофаа вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлигига тақдим этиш.
  • муддатли ҳарбий хизматга юбориш учун тавсия этилган ва ҳарбий хизматга яроқли деб топилган чақирилувчилар билан суҳбат ўтказиш, соғлиғи даражаси, жисмоний тайёргарлиги, фикрлаш қобилияти ва бошқа хусусиятларини инобатга олган ҳолда, қўшин турларига тайинлаш бўйича қарор қабул қилиш;
  • қабул қилинган қарорларни чақирилувчилар йиғмажилдидаги тегишли саҳифага белгиланган тартибда расмийлаштириш ва имзолаш;
  • муддатли ҳарбий хизматга чақириш ишларининг ошкоралиги ва холислигини таъминлаш;
  • жойлардаги тегишли идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва жамоат ташкилотларининг чақирилувчиларни йиғиш ва уларни тантанали равишда ҳарбий қисмларга юбориш бўйича тадбирларни ўтказишда ўзаро ҳамкорлигини ташкил этиш;
  • чақирилувчилар, уларнинг ота-оналарининг чақирувга оид мурожаатларини ўз вақтида кўриб чиқиш ва тегишли қарор қабул қилиш.
  • чақирилувчиларни муқобил хизматга чақириш, сафарбарлик чақируви резерви хизматига олиш, ҳарбий хизматга чақиришни кечиктириш ва Қуролли Кучлари захирасига ўтказиш;
  • чақирилувчиларни йиғиш, юбориш, Қуролли Кучлар резервига бўшатилган ҳарбий хизматчиларни доимий яшаш жойларига қайтаришга оид тадбирларни тантанали равишда ўтказишда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва жамоат ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлигини ташкил этиш;
  • чақирилувчиларни муддатли ҳарбий ва муқобил хизматга чақириш, сафарбарлик чақируви резервидаги хизматга олиш ҳамда Қуролли Кучлар резервига бўшатилган ҳарбий хизматчиларни доимий яшаш жойларига қайтариш бўйича тадбирларни ташкил этиш;
  • ҳудудий комиссиялар фаолияти ва чақирувнинг ошкоралигини таъминлаш.
  • чақирилувчиларни бирламчи тиббий кўрикдан ўтказиш;
  • руҳий-асаб касалликлари, наркологик, тери-таносил диспансерлари, ОИТСга қарши курашиш ва санитария-эпидемиология осойишталиги, фтизиатрия ва пульмонология марказлари рўйхатида турувчи чақирилувчилар тўғрисида маълумотга эга бўлиш;
  • чақирилувчиларни қўшимча текширув ва даволашга йўналтириш, қўшимча текширув ва даволашдан сўнг уларнинг тиббий комиссияга келишларини назоратга олиш;
  • чақирилувчиларнинг соғлиғи даражаси бўйича ҳарбий хизматга яроқлилиги юзасидан хулоса бериш;
  • тиббий кўрикдан ўтказишни сифатли ва холисона амалга ошириш мақсадида мунтазам равишда тиббий комиссия аъзолари билан йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш борасида кенгашлар ўтказиб бориш;
  • чақирилувчиларни тиббий кўрикдан ўтказиш натижалари бўйича ҳисобот тайёрлаш ва ушбу ҳисоботни ҳарбий-тиббий комиссия, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳудудий бошқармаси (органлари) ҳамда мудофаа ишлари бошқармасига тақдим этиш.

 

Жадвалда кўрсатилган барча комиссиялар тасдиқланган 5-босқичли схема бўйича ташкил этиладиган ҳарбий хизматга чақириш жараёни иштирокчилари ҳисобланади. Комиссиялар аъзоларининг (контракт бўйича ҳарбий хизматчилар бундан мустасно) доимий иш жойи (лавозими) ва ўртача ойлик иш ҳақи улар мажбуриятларини бажарадиган бутун давр мобайнида сақлаб қолинади.

 

Бутлаш комиссияси, ҳарбий-тиббий комиссия ҳамда ҳудудий тиббий комиссия қарори ва хулосасидан норози бўлган чақирилувчилар ва уларнинг ота-оналари Раҳбарият кенгашига ёки судга шикоят қилиши мумкин.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 7.03.2020 йилдан кучга кирди.

Олег Заманов.


Валюталар курси

2024-12-17
  • USD:12874.86 (+0.00) сум
  • EUR:13525.04 (+0.00) сум
  • RUB:123.06 (+0.00) сум