Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
My3.soliq.uz орқали солиқ ҳисоботларига ўтиш усули Умумий овқатланиш корхоналари нима учун тармоқ солиқ имтиёзлари ва преференцияларини қўллай олмаяпти Иш ҳақи ва ходимга тўланиши лозим бўлган бошқа тўловларни кечиктирганлик учун иш берувчининг моддий жавобгарлиги

Хива – 2024 йилда Ислом дунёсининг туризм пойтахти

13.07.2023

Рус тилида ўқиш

Президент томонидан 12.07.2023 йилдаги “Хива – 2024 йилда Ислом дунёсининг туризм пойтахти” халқаро тадбирига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармон имзоланди. Ҳужжат ЎзАда эълон қилинган.

 

Маълумот учун: Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар туризм вазирларининг XI сессиясида Хива шаҳри 2024 йилда “Ислом дунёсининг туризм пойтахти” деб эълон қилинган.

 

2024 йилда Хивада:

  • март ойида “Хива – 2024 йилда ислом дунёсининг туризм пойтахти” шиори остида Хива шаҳрида халқаро тадбирнинг расмий очилиш маросими;
  • май ойида Хива шаҳрида Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар туризм вазирларининг XII сессияси ўтказилади

 

2023-2024 йилда шунингдек қуйидаги тадбирлар ўтказилади:

  • “Taste of Uzbekistan Festival” шиори остида гастрономик фестиваль;
  • Паҳлавон Маҳмуд хотирасига бағишланган “Strongmen” халқаро баҳодирлар ўйини мусобақаси;
  • “Халқаро зиёрат туризми ҳафталиги” доирасидаги тадбирлар.

 

Ҳужжат билан ташкилий қўмита таркиби ва тадбирга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича чора-тадбирлар режаси тасдиқланмоқда.

 

Собир Нурбердиев.