Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
2024 йил декабрда қандай дам оламиз 2024 йил декабрь ойи учун бош бухгалтер режаси Корхонанинг ташкилий-ҳуқуқий шакли қандай ўзгартирилади Буюртмачи бухгалтерия ҳисобини қандай юритиши керак Солиқ кодексига мувофиқ ҚҚСсиз импорт жиҳозлар учун уч сценарий: сотиш, ижарага бериш ва фойдаланиш пайтидаги солиқ оқибатлари Ўзбекистонда 2024 йил декабрда нималар ўзгаради

Ҳокимларнинг қарорлари «Е-qaror» тизими орқали ўтади

18.04.2020

Рус тилида ўқиш

 

Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан қабул қилинадиган қарорларни ишлаб чиқиш, келишиш ва рўйхатдан ўтказишнинг ягона электрон тизимини жорий этиш чора-тадбирлари қабул қилинди (14.04.2020 йилдаги 218-сон ВМҚга қаранг). 

 

«E-qaror» тизими 2021 йил 1 январга қадар синов тариқасида ишга туширилади. Ишни Қашқадарё вилоятидан бошлайдилар, у ерда 5 ой, 2021 йил январь-май ойларида ҳуқуқий эксперимент ўтказилади. Кейинги йилнинг 1 июлидан бошлаб эса олинган натижалар асосида тизим барча даражадаги маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида жорий этилади.   

 

«E-qaror» қуйидагиларни назарда тутади:

  • ҳокимликларнинг қарорларини ишлаб чиқиш, қабул қилиш, рўйхатдан ўтказиш, уларга такрорланмайдиган махсус рақам бериш ва автоматик тарзда эълон қилиш жараёнини бошқариш ва назорат қилиш, шу жумладан манфаатдор идоралар томонидан лойиҳаларга электрон кўринишда виза кўйиш;
  • қарорлар лойиҳаларини кўриб чиқиш ва келишиш бўйича идоралараро электрон ҳамкорликни, шунингде, уларни ишлаб чиқиш жараёни мониторинг қилиш. 

 

Янги тизимнинг узлуксиз фаолият кўрсатиши, унга техник хизмат кўрсатиш, функционал имкониятларини янада такомиллаштириш билан боғлиқ харажатлар Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси ҳисобига молиялаштирилади.

 

«Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонун расман кучга кирган вақтдан эътиборан, яъни 1993 йил 18 сентябрдан 2020 йил 1 мартга қадар қабул қилинган жисмоний ва юридик шахсларга ер ажратиш тўғрисидаги ўз кучида бўлган ҳокимларнинг қарорлари 2020 йил 1 сентябргача тўлиқ хатловдан ўтказилади. Шундан сўнг қарорлар тегишли ҳокимликларнинг расмий веб-сайтларида эълон қилинади.

 

 Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 15.04.2020 йилдан кучга кирган.

 

Ленара Хикматова.


Валюталар курси

2024-11-29
  • USD:12865.05 (+0.00) сум
  • EUR:13550.76 (+0.00) сум
  • RUB:116.73 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 26 ноябрь№ 48