Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Тугатилаётган корхонанинг чет эллик таъсисчиси билан қандай ҳисоб-китоб қилиш керакҚимматли қоғозлар бўйича битимларни солиққа тортишдаги ўзгаришлар Имтиёзларни ҳисобга олган ҳолда ЖШДСни қандай ҳисоблаш керак

Хоразм вилоятида 5 та кичик саноат зонаси барпо этилди

09.02.2018


Президентнинг 6.02.2018 йилдаги ПҚ–3513-сон Хоразм вилоятида давлат мулки объектларини тадбиркорлик субъектларига сотиш ва кичик саноат зоналарини барпо этишга доир чора-тадбирлар тўғрисидаги қарори эълон қилинди.

 

Ҳужжат билан 5 та янги кичик саноат зонаси (КСЗ): Урганч шаҳрида (2 та КСЗ), Урганч, Ҳазорасп ва Шовот туманларида барпо этилди. Уларда ягона дирекция бўлади.

 

Шуни эслатиб ўтамизки, кичик саноат зонаси – муҳандислик-техника коммуникациялари билан таъминланган ишлаб чиқариш майдонлари (Кичик саноат зоналарини барпо этиш ва уларнинг фаолиятини ташкил қилиш тартиби тўғрисидаги низомга қаранг).

 

Хоразм КСЗда жойлашган давлат кўчмас мулки тадбиркорлик субъектларига ноль даражали ставкада 5 йилга ижарага берилади. Кейинчалик ушбу мол-мулк ижарага олувчилар мулкига ўтади, башарти:

  • бизнес-режа параметрлари бажарилса;
  • иш ўринлари яратилса ва сақланса;
  • барча солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар ўз вақтида тўланса.

 

«Ҳазорасп» эркин иқтисодий зонаси ва Хоразм вилоят КСЗдаги инвестиция лойиҳаларини биргаликда молиялаштириш учун Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси 50 млн доллар миқдорида кредит линиясини очади. Маблағлар импорт қилинадиган асбоб-ускуналар ва уларга бутловчи буюмларни харид қилишга йўналтирилади. Кредитни эса тўловлар жадвалига кўра сўндириш кунидаги курс бўйича миллий валютада сўндиришга рухсат этилади.

 

Инвестиция мажбуриятларини қабул қилиш ва янги иш ўринларини яратиш шарти билан танлов асосида «ноль даражали» харид қийматида сотиладиган 9 та фойдаланилмаётган давлат мулки объектлари рўйхати ҳам тасдиқланди.

 

Хоразм вилоятидаги туманлар (шаҳарлар) ҳокимларига эса «Давлат мулкини ижарага бериш маркази» ДУК билан биргаликда республика давлат бошқаруви органлари балансидаги фойдаланилмаётган кўчмас мулкни 1 йилгача муддатга ижарага бериш тўғрисида қарор қабул қилиш ҳуқуқи берилди. Балансда сақловчилар ҳокимнинг тегишли мурожаатидан кейин 2 ой давомида уларни ижарага бермасалар, ана шундай бўлади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида расман эълон қилинган ва 8.02.2018 йилдан кучга кирди.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни, шарҳлар ва у билан боғлиқ бошқа қонун ҳужжатларига ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин. 

 

Самир Латипов.