Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Умумий сотиш ҳажмида ўз маҳсулоти 90 фоиздан кам бўлса, умумий овқатланиш корхонаси қишлоқ хўжалик маҳсулотлари харидини қандай расмийлаштириши керак Ўзбекистондан ташқарида товар харид қилиш ва ташиш қандай солиқ оқибатларига олиб келади Қандай қилиб ҚҚС ҳисоботини тўлдириш ва солиқни тўлаш керак

Хорижий автоташувчиларнинг ХЙТ тартибидан фойдаланиши нима сабабдан тақиқланиши мумкин

24.08.2018

Рус тилида ўқиш

Тегишли Низомда (Вазирлар Маҳкамасининг 17.08.2018 йилдаги 673-сон қарори билан тасдиқланган) Хорижий автоташувчиларни ХЙТ китобчасини қўллаган ҳолда юкларни халқаро ташиш тўғрисидаги божхона конвенцияси низомларидан мамлакат ҳудудида фойдаланиш ҳуқуқидан маҳрум қилиш ва бундай ҳуқуқни тиклаш тартиби белгиланган.


Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ушбу Конвенцияга 1995 йилда аъзо бўлган, 1996 йил 28 мартдан бошлаб эса у мамлакатимиз учун кучга кирган. Шу йилдаёқ уни қўллаш тартибини белгиловчи Низом тасдиқланган.  


Халқаро йўлларда ташиш (бундан кейин – ХЙТ) тартибига риоя этган ҳолда ташиладиган товарлар оралиқ божхоналарда:

  • кириш ёки чиқиш божлари ва солиқларини тўлашдан ёки депозитидан озод қилинади;
  • пломбаланган йўл транспорт воситаларида, уларнинг таркибларида ёки контейнерларида ташилса, одатда, божхона кўригидан озод қилинади. 

 

Бундан ташқари, ХЙТ китобчаларини божхонада расмийлаштирганлик учун йиғимлар ундирилмайди. Қандай қилиб ХЙТ китобчасидан фойдаланиш рухсатномасини олиш тўғрисида – бу ерда.


ХЙТ бир нечта жўнаш ва бориш божхоналари орқали амалга оширилиши мумкин, бироқ уларнинг умумий сони тўрттадан ошмаслиги керак.


Жорий йилнинг 19 ноябридан бошлаб хорижий автоташувчилар қуйидаги ҳолларда Конвенция низомларидан фойдаланиш ҳуқуқидан маҳрум қилиниши мумкин:

 

1) ХЙТ тартиби бузилганлиги муносабати билан божхона тўловларини тўламаслик;
 

2) Конвенция низомларининг бир неча бор бузилиши ва (ёки) божхона қонунчилиги талабларига риоя қилмаслик. Уларга қуйидагилар киради:

  • Ўзбекистон божхона чегараси орқали товарларнинг ноқонуний олиб ўтилиши;
  • божхона назоратидаги товарларни республика божхона ҳудудида белгиланган етказиб бериш жойига етказмаслик, божхона органлари рухсатисиз божхона назоратидаги товарларни бошқа шахсларга бериб юбориш ёки уларни йўқотиш;
  • Ўзбекистон божхона ҳудудидан чиқариб юборилишига рухсат берилган товарларни ишлатиш ва (ёки) уларга эгалик қилиш;
  • белгиланган муддатларда халқаро ташувдаги транспорт воситаларини Ўзбекистон божхона ҳудудидан олиб чиқиб кетмаслик.

 

Ҳуқуқдан маҳрум қилиш тартиби

 

Ҳуқуқдан маҳрум қилиш бўйича қарорни ҳудудий божхона бошқармаларининг таклифлари асосида Давлат божхона қўмитаси қабул қилади. Улар ДБҚга 3 кун муддатда юборилади:

  • божхона органи томонидан ХЙТ тартиби бузилганлиги муносабати билан ундириш бўйича қарор қабул қилинган санадан 30 календарь куни ўтгандан сўнг божхона тўловлари тўланмаганда;
  • ташувчи ва (ёки) унинг ваколатли шахсига нисбатан маъмурий жазо қўллаш бўйича қарор ёхуд ташувчининг ваколатли шахсига нисбатан жиноий иш бўйича қарор қонуний кучга киргандан сўнг, бундай суд қарорлари ижро этилмаган тақдирда.

 

Ҳуқуқдан маҳрум қилиш бўйича қарор ҳудудий божхона бошқармалари, ташувчи, ХЙТ Ижроия кенгаши, Кафолат бирлашмаси ва ташувчи ташкил этилган ёки доимий манзилгоҳи жойлашган давлатнинг ваколатли органи манзилларига юбориладиган ДБҚ хатларига мувофиқ расмийлаштирилади.

 

Фойдаланиш ҳуқуқини тиклаш

 

Ташувчиларда ДБҚнинг қарорига мувофиқ Конвенция низомларидан фойдаланиш ҳуқуқи тикланиши мумкин:


1) ушбу ҳуқуқдан маҳрум қилиш учун асос бўлган сабаблар бартараф этилган қуйидаги ҳолларда:

  • божхона тўловлари тўланиши ёки уларни ундириш;
  • ташувчини божхона қонунчилигини бузганликда айбдор деб топиш тўғрисидаги суд қарорининг бекор қилиниши;
  • ташувчини маъмурий жавобгарликка тортиш тўғрисидаги қарорнинг ижро этилиши;

 

2) Конвенция низомларидан фойдаланиш ҳуқуқидан маҳрум қилиниши мумкин бўлган божхона қонунчилигининг бошқа бузилиш ҳолатлари мавжуд бўлмаса.

 

Фойдаланиш ҳуқуқини тиклаш учун ташувчи ҳудудий божхона бошқармаларига эркин шаклда ёзма равишда ариза бериши керак. Аризага ҳуқуқдан маҳрум қилиш сабаблари бартараф этилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинади. Сўнгра ариза ДБҚга тақдим этилади, у қарор қабул қилади. Кўриб чиқиш муддати – 10 иш кунидан ортиқ эмас.

 

Эътибор беринг! ДБҚ Конвенция низомларидан фойдаланиш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ёки бундай ҳуқуқи тикланган ташувчиларнинг реестрини белгиланган шаклда юритади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 19.11.2018 йилдан кучга киради.

 

Ленара Хикматова.

 



В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-12-20
  • USD:12875.06 (+0.00) сум
  • EUR:13406.80 (+0.00) сум
  • RUB:124.75 (+0.00) сум