Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
My3.soliq.uz орқали солиқ ҳисоботларига ўтиш усули Умумий овқатланиш корхоналари нима учун тармоқ солиқ имтиёзлари ва преференцияларини қўллай олмаяпти Иш ҳақи ва ходимга тўланиши лозим бўлган бошқа тўловларни кечиктирганлик учун иш берувчининг моддий жавобгарлиги

Хорижий кинокомпанияларга харажатларнинг бир қисми қайтарилади

22.09.2020

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 19.09.2020 йилдаги 568-сон қарори билан “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўз фильмларини яратишда хорижий кинокомпанияларга харажатларининг бир қисмини қайтариш («rebate») тартиби тўғрисида” Низом тасдиқланди.

 

Низомга асосан, хорижий кинокомпанияларга республика ҳудудида амалга оширилган харажатларнинг 20%и (бироқ $300 мингдан ортиқ  бўлмайди) Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қайтарилади.

 

Хорижий кинокомпания республика ҳудудида фильмларни суратга олиш учун “Ўзбеккино” Миллий агентлигидан (кейинги ўринларда – Агентлик) рухсатнома олади ва ҳамкорлик тўғрисида Меморандум имзоланади.

 

Хорижий кинокомпания республика ҳудудида ўз фильмларини суратга олиш учун Ўзбекистон тижорат банкларида махсус ҳисоб рақамини очади ва ўз харажатларини у орқали амалга оширади.

 

Ушбу ҳисоб рақамидаги маблағлар фақат Ўзбекистон юридик ва жисмоний шахслар хизматлари учун ҳақ тўлашда фойдаланилиши ва сарф этилиши мумкин.

 

Агентлик давлат ва нодавлат ташкилотлар билан биргаликда ижарага бериладиган давлат мулки объектлари, кўрсатиладиган давлат хизматлари, хизмат кўрсатувчи маҳаллий корхона ва ташкилотлар, тадбиркорлик субъектлари, кинематография соҳасида фаолият кўрсатаётган мутахассислар руйхатларини шакллантиради, мурожаатлар бўлганда рўйхатни доимий равишда кенгайтириб, тўлдириб боради ҳамда электрон маълумотлар базасини яратади.

 

Рухсатнома муддати якунланганидан сўнг фильмни суратга олиш ишлари якунланган ҳисобланади.

 

Харажатларни қайтариш учун тегишли ҳужжатлар Молия вазирлигига тақдим этилади, у 10 кун муддатда харажатларни қайтариш тўғрисида қарор қабул қилади.

 

Агентлик хорижий кинокомпанияларга харажатлар қисмини қайтаришни мувофиқлаштирувчи масъул давлат органи ҳисобланади.

 

Давлат бюджетидан маблағлар ажратилган хорижий кинокомпаниялар рўйхати Агентлик сайтида жойлаштирилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 19.09.2020 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.