Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
ШЖБПҲ учун ўтказиладиган маблағларнинг иш берувчилар томонидан тўланиши янги Низомда қандай тартибга солинган Фойдали қазилмаларни қазиб олганлик учун махсус рента солиғини ким тўлайди 2024 йил ноябрь ойи учун ЖШДС ва ШЖБПҲга бадалларни қандай ҳисоблаш керак

Ҳудудий кадастр идоралари ҳокимиятлар бўйсунувидан чиқарилади

24.10.2022

Рус тилида ўқиш

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 20.10.2022 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-405-сон Қарори имзоланди. 

 

Ҳужжатга мувофиқ Кадастр агентлигининг тузилмаси кенгайиб, штат бирликлари сони оширилмоқда. 

 

Шунингдек, 2023 йил 1 январдан:

  • Кадастр агентлигининг худудий бошқармалари (бўлимлари), Давлат кадастрлари палатаси, унинг ҳудудий бошқармалари ва туман (шаҳар) филиаллари фаолиятини ташкил этиш, назорат қилиш ва уларга умумий раҳбарлик қилиш вертикал бошқарув тизими ҳамда яккабошчилик асосида Кадастр агентлиги томонидан амалга оширилади;
  • Кадастр агентлигининг ҳудудий бошқармалари (бўлимлари) фаолиятини молиялаштириш республика бюджети ҳисобидан амалга оширилади;
  • Кадастр агентлигининг ҳудудий бўлинмалари, Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бошқармалари ва филиалларининг қонуний фаолиятига маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан аралашиш ёки таъсир ўтказиш қатъий тақиқланади.

 

2023 йилнинг 1 июлига қадар Кадастр агентлиги томонидан маъмурий ҳуқуқбузарликларни расмийлаштириш учун баённомаларни электрон тарзда расмийлаштириш имконини берувчи мобиль дастур ишлаб чиқилади.

 

2024 йилга бориб умумий қиймати 71,2 млрд сўмлик 80 та доимий фаолият кўрсатадиган сунъий йўлдош орқали кузатиш станцияларини харид қилиш режалаштирилмоқда.

 

2023–2026 йилларда 1,6 мингдан зиёд маъмурий-ҳудудий бирликлар чегараларини белгилаш, 66 минг нусхадан зиёд топографик хариталарни нашр этиш ва 25,2 минг га ер участкаларининг электрон хариталарини ишлаб чиқиш белгиланган.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари миллий базасида эълон қилинган  ва 21.10.2022 йилдан кучга кирди.

 

Собир Нурбердиев.

 


Валюталар курси

2024-11-28
  • USD:12848.38 (+0.00) сум
  • EUR:13512.64 (+0.00) сум
  • RUB:120.07 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 26 ноябрь№ 48