Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
29 ва 137-кодлар бўйича ҳисоботни жорий этишдаги қийинчиликларни қандай бартараф этиш мумкин Фойда солиғини ҳисоблашда хизмат автомобили харажатларини қандай ҳисобга олиш керак Умумий овқатланиш корхонасида маҳсулотлар (хом ашё) ва товарлар қандай ҳисобга олинади Умумий овқатланиш корхонаси, туроператорлар ва меҳмонхоналар бюджетга тўланган ҚҚСнинг бир қисмини қандай қайтариб олиши мумкин

Ҳудудлар бош режаларини ишлаб чиқиш тартиби тасдиқланди

06.02.2018

 

Президентнинг 2.02.2018 йилдаги ПҚ-3502-сон қарори билан 2018-2022 йилларда республика шаҳарлари ва шаҳар посёлкаларининг бош режаларини, шунингдек, қишлоқлар (овуллар) фуқаролар йиғинлари ҳудудларини архитектура-режалаштириш жиҳатидан ташкил этиш лойиҳаларини ишлаб чиқишнинг йиғма параметрлари тасдиқланди.

 

Ҳужжат билан ҳаммаси бўлиб 23 та шаҳар ва 115 та посёлканинг бош режаларини, шунингдек 55 та фуқаролар йиғини ҳудудларини архитектура-режалаштириш жиҳатидан ташкил этиш лойиҳаларини ишлаб чиқиш назарда тутилмоқда. Охиргилари аҳоли пунктларини батафсил режалаштириш лойиҳаларини ишлаб чиқиш (2020-2022 йиллар учун тегишли дастур 1.02.2019 йилгача Ҳукуматга киритилиши керак) билан бир вақтда тузилади. Бу жараёнга жалб қилинган идоралар ва ташкилотлар  қуйидаги жадвалда кўрсатилган.

 

Буюртмачи

Қорақалпоғистон Республикаси Архитектура ва қурилиш қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар архитектура ва қурилиш бош бошқармалари

Шаҳарлар ва шаҳар посёлкалари бош режалари лойиҳаларини ишлаб чиқувчи

 «ЎзшаҳарсозликЛИТИ» ДУК

Тошкент ва Самарқанд шаҳарлари, Тошкент вилояти шаҳарлари ва шаҳар посёлкаларининг бош режалари лойиҳаларини ишлаб чиқувчи

«ТошкентбошпланЛИТИ» ДУК

Қишлоқ жойларда қишлоқлар, овуллар ва шаҳар посёлкаларининг бош режаларини, қишлоқлар (овуллар) фуқаролар йиғинлари ҳудудларини архитектура-режалапггириш жиҳатидан ташкил этиш лойиҳаларини ва улар таркибида батафсил режалаштириш лойиҳаларини ҳамда ушбу батафсил режалаштириш лойиҳалари учун топогеодезия хариталарини ишлаб чиқувчи

«Қишлоққурилишлойиҳа» МЧЖ

Лойиҳага кўра аҳоли сони 20 минг кишидан кам бўлган шаҳар посёлкаларининг бош режаларини ишлаб чиқувчи

Президентнинг “Лойиҳа-қидирув ташкилотлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2017 йил 2 майдаги ПҚ-2946-сон қарорига мувофиқ ташкил этилган минтақавий етакчи лойиҳа-қидирув ташкилотлари [1]

Топография-геодезия ишларини ва шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун муҳандислик-геология қидирувларини ижро этувчи

 «ЎзГАШКЛИТИ» ДУК

 

Маълумот учун: Тошкент шаҳри ва Самарқанд шаҳрининг бош режаларини ишлаб чиқиш  қарор билан назарда тутилмайди. Пойтахт, Тошкент вилояти шаҳарлари ва шаҳар посёлкаларининг ҳамда бошқа шаҳарларнинг бош режаларини ишлаб чиқишга Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси билан тузилган лицензия битимлари асосида лицензия олинмасдан хорижий лойиҳа- қидирув ташкилотлари танлов асосида жалб этилиши мумкин.

2018 йилда шаҳарлар ва шаҳар посёлкалари бош режаларини ишлаб чиқиш бўйича  потенциал лойиҳа-қидирув ташкилотларини Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси жорий йилнинг февраль ойи мобайнида белгилайди. Келгуси йилларда тасдиқланган параметрларни ижро этиш механизми қуйидагича (ҳар йили):

  • 1 декабргача - энг яхши таклифларни танлаб олиш асосида шаҳарлар ва шаҳар посёлкаларининг бош режаларини ишлаб чиқиш бўйича лойиҳа-қидирув ташкилотлари белгиланади;
  • 1 январгача - шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича лойиҳа-қидирув ишларининг тасдиқланган манзилли ва титул рўйхатлари тасдиқланади, кейинчалик лойиҳа-қидирув ташкилотлари билан шартномалар тузилади;
  • "ЎзшаҳарсозликЛИТИ" ДУК, "ТошкентбошпланЛИТИ" ДУК, "Қишлоққурилишлойиҳа" МЧЖ, "ЎзГАШКЛИТИ" ДУК ва минтақавий етакчи лойиҳа-қидирув ташкилотлари билан биргаликда тасдиқланган муддатларда шаҳарлар ва шаҳар посёлкаларининг бош режалари ҳамда қишлоқлар (овуллар) фуқаролар йиғинлари ҳудудларини архитектура-режалаштириш жиҳатидан ташкил этиш лойиҳалари ишлаб чиқилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида расман эълон қилинган ва 3.02.2018 йилда кучга кирди.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни, шарҳлар ва у билан боғлиқ бошқа қонун ҳужжатларига ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.   

Олег Заманов.



[1] Энг яхши таклифларни танлаб олиш асосида аниқланади. Улар томонидан ишлаб чиқилган аҳоли пунктларининг бош режалари фақат тегишинча “Ўзшаҳарсозлик ЛИТИ” ДУК ва “ТошкентбошпланЛИТИ” ДУК бош лойиҳа ташкилотлари билан келишилгандан кейин тасдиқланиши лозим.

 

Валюталар курси

2024-12-19
  • USD:12861.83 (+0.00) сум
  • EUR:13497.20 (+0.00) сум
  • RUB:125.47 (+0.00) сум