Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
2024 йил декабрда қандай дам оламиз 2024 йил декабрь ойи учун бош бухгалтер режаси Корхонанинг ташкилий-ҳуқуқий шакли қандай ўзгартирилади Буюртмачи бухгалтерия ҳисобини қандай юритиши керак Солиқ кодексига мувофиқ ҚҚСсиз импорт жиҳозлар учун уч сценарий: сотиш, ижарага бериш ва фойдаланиш пайтидаги солиқ оқибатлари Ўзбекистонда 2024 йил декабрда нималар ўзгаради Ўзбекистонда 2024 йил декабрда нималар ўзгаради

Ҳудудлар тоза ичимлик суви ва канализация билан таъминланади

24.04.2017

Президент «2017-2021 йилларда ичимлик суви таъминоти ва канализация тизимларини комплекс ривожлантириш ҳамда модернизация қилиш дастури тўғрисида»ги Қарорни имзоладиУнинг матни ЎзА томонидан тарқатилди.

 

Ҳужжатда Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Сурхондарё, Сирдарё ва Хоразм вилоятларини сифатли ичимлик суви билан таъминлашнинг бир қанча ечилмаган муаммолари ҳамон сақланиб қолаётгани таъкидланган.

 

Бундан ташқари, аҳолининг кенг қатламлари яшаши учун, айниқса, қишлоқ жойларда, шинам ва қулай ижтимоий-маиший шарт-шароитлар яратиш, истеъмолчилар учун ҳамма жойда сифатли ичимлик суви етказиб берилишига эришиш, республикада сув таъминоти ва канализация хизматлари кўрсатиш самарадорлигини ошириш зарурати белгиланган.

 

Бунинг учун 2017-2021 йилларда ичимлик суви таъминоти ва канализация тизимларини комплекс ривожлантириш ҳамда модернизация қилиш дастури тасдиқланди (кейинги ўринларда – Дастур). Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги идора томонидан Дастурни амалга ошириш учун жавобгар этиб тайинланди. Махсус республика комиссияси эса назорат қилиш билан шуғулланади. Комиссияга Дастурга тегишли тузатишлар киритиш ҳуқуқи берилди.

 

Лойиҳа-қидирув ишларини, шунингдек объектларни қуриш ва реконструкция қилишни молиялаштиришни Молия вазирлиги ҳузуридаги янги “Тоза ичимлик суви” жамғармаси ўз зиммасига олади. Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун олинадиган солиқ, мақсадли бюджет маблағлари, халқаро молия ташкилотларининг имтиёзли кредитлари, халқаро донорларнинг грантлари, хайр-эҳсон қилувчиларнинг маблағлари, маҳаллий бюджетларининг маблағлари, Жамғарманинг вақтинча бўш маблағларини жойлаштиришдан олинадиган даромадлар ва бошқалар унга йўналтирилади.

 

Республикада ишлаб чиқарилмайдиган ва Дастурга киритилган инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича олиб келинадиган ускуналар, хомашё ва материаллар, эҳтиёт қисмлар, бутловчи буюм ва узеллар, технологик ҳужжатлар ва жиҳозлар 2022 йилнинг 1 январига қадар божхона тўловлари тўлашдан (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) озод қилинади.

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

   Самир Латипов.

Валюталар курси

2024-12-02
  • USD:12852.00 (+0.00) сум
  • EUR:13569.14 (+0.00) сум
  • RUB:118.99 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 26 ноябрь№ 48