Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Декабрь: бош бухгалтер йил охиригача қандай ишларни тугатиши керак 29 ва 137-кодлар бўйича ҳисоботларни юборишда юзага келган муаммоларни қандай ҳал қилиш мумкин эди Инвентаризация қандай ўтказилади: умумий қоидалар

Ҳудудлар ва иқтисодиётнинг ривожланиши – давлат дастурлари бўйича

22.12.2017

 

Президентнинг 18.12.2017 йилдаги  «Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш давлат дастурларини шакллантириш ва молиялаштиришнинг янги тартибини жорий этиш тўғрисида»ги қарори имзоланди. Унинг матни ЎзАда жойлаштирилган.


Ҳужжат билан лойиҳалар, шу жумладан, Президент томонидан тасдиқланадиган мамлакатни ривожлантириш давлат дастурлари асосида марказлаштирилган манбалар маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган ҳудудларни ва иқтисодиёт тармоқларини ривожлантириш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш тартиби жорий этилмоқда.

 
Ривожлантириш давлат дастурига киритилган лойиҳалар фақат Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида ташкил этилган Ривожланиш давлат дастурларини молиялаштириш жамғармаси ҳисобидан молиялаштирилади. Унинг ижро этувчи органи ва маблағларининг тасарруф этувчиси ижро этувчи дирекцияси ҳисобланади, Бош вазирининг ўринбосари – Инвестициялар, инновацион ривожлантириш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштириш, туризм масалалари комплекси раҳбари эса ижро этувчи директор ҳисобланади.

 

Жамғарма қуйидагилар ҳисобидан шакллантирилади:

  • Давлат бюджети ва давлат бюджетдан ташқари жамғармаларнинг ривожланиш давлат дастурларига киритилган лойиҳаларни молиялаштириш учун мўлжалланган маблағлари;
  • Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг ривожланиш давлат дастурларини амалга ошириш учун ажратилган маблағлари;
  • Ҳукумат кафолати билан жалб этиладиган чет эл кредитлари;
  • Ҳукумат қарорлари билан белгиланадиган бошқа манбалар.  

 

Жорий этилаётган тартиб қуйидагиларни назарда тутади:

1. Ривожланиш давлат дастурлари тегишли ривожланиш концепциясини ҳисобга олган ҳолда тасдиқланадиган, узоқ муддатли истиқболда (10-15 йилда) тармоқ, ҳудудий ва мақсадли ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг устувор йўналишларини амалга ошириш бўйича комплекс кўринишни ва стратегик вазифаларни жамлаган тармоқ, ҳудудий ва мақсадли лойиҳалар портфели асосида шакллантирилади;

 

2. Ривожланиш давлат дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича ишларни мувофиқлаштириш Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси томонидан Иқтисодиёт вазирлиги билан биргаликда Жамғарманинг ижро этувчи директори бошчилигида амалга оширилади;

 

3. Ривожланиш давлат дастурларини молиялаштириш учун мўлжалланган номарказлаштирилган инвестициялар Жамғармада ҳисобга олинади;

 

4. Ривожланиш давлат дастурларини тасдиқлаш Президент ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлигининг улар бўйича ижобий хулосаси бўлган ҳоллардагина амалга оширилади;

 

5. Марказлаштирилган манбалар ҳисобидан молиялаштириладиган лойиҳаларни ривожланиш давлат дастурларига киритиш Жамғарма Кузатув кенгашининг ижобий қарори бўлган ҳоллардагина амалга оширилади;

 

6. Ривожланиш давлат дастурларини молиялаштириш учун тижорат банкларининг кредитлари лойиҳаларнинг лойиҳа-смета ҳужжатлари ва бизнес-режалари пухта ва ҳар томонлама ўрганилгандан сўнг, шунингдек, тижорат банки кредит қўмитасининг ижобий қарори мавжуд бўлган ҳолларда тақдим этилади.

Ўзбекистон Республикаси инвестиция дастурини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низом ўз кучини йўқотди.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан яқин вақтда «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.    




Олег Заманов,

экспертимиз.

 

Валюталар курси

2024-12-11
  • USD:12874.02 (+0.00) сум
  • EUR:13558.92 (+0.00) сум
  • RUB:128.21 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 10 декабрь№ 50