Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солиш мақсадларида амортизация ҳисоблашнинг фарқи МИЗ иштирокчиларига фойда солиғи бўйича имтиёз қайси даромад турларига нисбатан қўлланилиши мумкин Геологик изланишларнинг солиқ ҳисоби қандай юритилади

Ҳудудларда туризм қандай ривожлантирилади

03.10.2022

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 28.09.2022 йилдаги Бухоро вилояти, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятининг 2022-2026 йилларда туристик салоҳиятини комплекс ривожлантириш тўғрисидаги 543, 545 ва 546-сон қарорлари қабул қилинди.  

 

Ҳужжатлар ушбу ҳудудларда туризмни ривожлантиришга қаратилган қатор чора-тадбирлар ҳамда йиллик мақсадли кўрсаткичларни назарда тутмоқда:

 

Қорақалпоғистон Республикаси:

  • Мўйноқда туризм масалаларига оид халқаро конференция ўтказиш;
  • Қорақалпоғистоннинг ҳар бир шаҳар ва туманидан 500 нафар аҳолини республиканинг туристик ҳудудларига юборилишини ташкиллаштириш.

 

Хоразм вилояти:

  • Хоразмшоҳлар давлат музейини ташкил этиш;
  • “Хоразм” туристик брендини яратиш бўйича танлов ўтказиш;
  • 2024 йилга қадар Хива шаҳригача тезюрар поездни йўлга қўйиш;
  • “Урганч-Боку-Урганч”, “Мадрид-Урганч-Тошкент” йўналишлари бўйича, шунингдек Покистон, Индонезия, Яқин Шарқ ва Европа мамлакатларидан мунтазам авиақатновларни йўлга қўйиш;
  • туристик маҳаллаларни барпо этиш.

 

Бухоро вилояти:

  • 2022-2026 йилларда Бухорога туристик оқимни (маҳаллий ва хорижий) 5 млн нафарга, ушбу соҳада экспорт ҳажмини 600 млн АҚШ долларига етказиш;
  • 800 дан зиёд маданият объектларини бирма-бир реставрация қилиш;
  • «Street Foоd» гастрономик кўчасини барпо этиш;
  • “Қадимги Пойкент” археологик ёдгорлигини музейга айлантириш ва археологик парк барпо этиш;
  • Туркия, Буюк Британия, Франция музейларида сақланаётган, Абу Али Ибн Сино қаламига мансуб қўлёзмалар нусхаларини шакллантириш ва Бухородаги музейга жойлаштириш;
  • Бухоро жайронлар питомнигини туристик жойга айлантириш;
  • ёшлар туристик форумини ўтказиш.

 

Шунингдек, ҳужжатларда ушбу ҳудудлардаги бўш турган ерларни аукцион орқали меҳмонхона ва хостеллар қурилиши учун ажратиш назарда тутилган.

 

Ҳужжатлар Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 29.09.2022 йилда кучга кирди.

 

Собир Нурбердиев.