Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
My3.soliq.uz орқали солиқ ҳисоботларига ўтиш усули Умумий овқатланиш корхоналари нима учун тармоқ солиқ имтиёзлари ва преференцияларини қўллай олмаяпти Иш ҳақи ва ходимга тўланиши лозим бўлган бошқа тўловларни кечиктирганлик учун иш берувчининг моддий жавобгарлиги

Хўжалик жамиятлари бошқарув органларининг мажлисларида масофадан туриб иштирок этиш мумкин

26.03.2025

Рус тилида ўқиш

Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг буйруғи билан Хўжалик жамиятлари бошқарув органларининг йиғилишларида ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда масофадан туриб иштирок этиш ва овоз бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди (24.03.2025 й. АВ рўйхат рақами 3613-сон).

 

Ҳужжат "Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги, "Масъулияти чекланган жамиятлар тўғрисида"ги қонунлар ва Президентнинг 02.09.2023 йилдаги "Капитал бозорини ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-291-сон қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган.

 

Низом акциядорлар (иштирокчилар) ва жамиятларнинг коллегиал ижро этувчи органи аъзоларининг умумий (навбатдан ташқари) йиғилишларда, шунингдек кузатув кенгаши мажлисларида масофадан туриб иштирок этиши ва овоз бериши учун шаффоф ва самарали механизмни таъминлайди. Бу хўжалик жамиятлари фаолиятида янада мослашувчан ва тезкор бошқарувни яратади.

 

Низом йиғилишларда масофадан туриб иштирок этиш ва овоз беришнинг асосий шартларини белгилайди, жумладан:

  • қонунчиликда назарда тутилган иштирокчиларни авторизация ва идентификация қилиш усулларидан фойдаланган ҳолда интернет-платформалар ёрдамида йиғилишларда масофадан иштирок этиш имконияти;
  • биржанинг котировка варағига киритилган акциялар эгаларига йиғилишларда масофадан туриб иштирок этиш имкониятини яратиш;
  • масофадан туриб иштирок этиш ва овоз бериш учун фойдаланиладиган махсус электрон платформаларга қўйиладиган талаблар, жумладан реал вақт режимида узлуксиз ишлаш, овоз бериш жараёнининг шаффофлиги, ахборот хавфсизлиги, рухсатсиз киришдан ҳимоя қилиш ва бошқалар.

 

Низом талабларига жавоб берадиган учинчи шахслар платформаларидан фойдаланишдан ташқари, жамиятлар уларни мустақил равишда ишлаб чиқиши ва йиғилишларда масофадан туриб иштирок этиш ва овоз бериш учун фойдаланиши мумкин.

 

Йиғилишларда масофадан туриб иштирок этиш ва овоз бериш имкониятининг жорий этилиши хўжалик жамиятларига қуйидаги имкониятларни беради:

  • бошқарув жараёнларида очиқлик ва шаффофликка содиқликни намойиш этиш;
  • масалаларни кўриб чиқиш ва қарорлар қабул қилиш тезлигини ошириш;
  • йиғилиш иштирокчилари, айниқса олис жойларда ёки хорижда бўлган иштирокчилар сони кўп бўлганда, йиғилишлар ўтказиш харажатлари ва меҳнат сиғимини камайтириш.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида давлат тилида эълон қилинган ва 26.06.2025 йилдан кучга киради.


Лола Абдуазимова