Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Умумий сотиш ҳажмида ўз маҳсулоти 90 фоиздан кам бўлса, умумий овқатланиш корхонаси қишлоқ хўжалик маҳсулотлари харидини қандай расмийлаштириши керак Ўзбекистондан ташқарида товар харид қилиш ва ташиш қандай солиқ оқибатларига олиб келади Қандай қилиб ҚҚС ҳисоботини тўлдириш ва солиқни тўлаш керак

ХУМШ ва бошқарувчи компания ишини қандай кузатиш мумкин

04.02.2019

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 30.01.2019 йилдаги «Кўп квартирали уйларни бошқариш тизимида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш тўғрисида»ги 67-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат кўп квартирали уйларни сақлаш билан боғлиқ харажатлар бўйича ҳисоб-китоб ишларини юритишда очиқлик ва шаффофликни таъминлаш ҳамда аҳолига янада қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида қабул қилинган.

 

Бунинг учун кўп квартирали уйларни бошқариш тизимига ХУМШда мажбурий бадалларнинг ҳисоб-китобини юритиш ва ахборот-маслаҳат олиш имконини берадиган биллинг тизими – «Обод уй» электрон дастури жорий этилади.

 

Эслатиб ўтамиз, «Обод уй» тизими Вазирлар Маҳкамасининг 12.12.2016 йилдаги 400-сон қарори асосида ишлаб чиқилган ва пойтахтнинг Мирзо Улуғбек туманида экспериментал тартибда жорий этилган эди.

 

Энди дастур ва унинг барча дастурий таъминот базаси УКХ вазирлигига бепул топширилиб, республиканинг барча шаҳар ва туманларида фойдаланилади. Шу муносабат билан электрон дастурни жорий этиш, ундан самарали фойдаланиш, шунингдек «Ягона ҳисоб-китоб маркази» ДУК ва уларнинг филиаллари фаолиятини янада ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар комплекси тасдиқланди. Эслатиб ўтамиз, улар бухгалтерия ҳисобини юритиш, консалтинг хизматлари кўрсатиш ҳамда шартномавий асосда ширкатлар аъзоларидан мажбурий бадалларни йиғишда ХУМШга ёрдам берадилар.    

 

Назарда тутилган чора-тадбирлар сирасига қуйидагилар киради:

  • ХУМШ ва бошқарувчи ташкилотларга тижорат банклари томонидан ажратилган кредит маблағлари мақсадли ва самарали сарфланиши юзасидан доимий назорат ўрнатиш механизмини яратиш;
  • ўтказиладиган умумий йиғилишлар тўғрисидаги ва бошқа эълонлар, йиғилиш баённомалари, ҳисоботлар ва йиллик харажатлар сметаларини аҳолига етказишни таъминлаш;
  • кўп квартирали уйларни жорий ва капитал таъмирлаш ҳамда уларнинг атроф ҳудудларида қуриладиган қўшимча қурилишлар (болалар майдончалари, айвонли тандирхоналар ва шу кабилар) тўғрисида тўлиқ маълумотлар олиш тизимини ишлаб чиқиш;
  • квартиралар эгалари томонидан тўланаётган мажбурий бадаллар бўйича дебиторлик ва кредиторлик қарзлар тўғрисидаги маълумотларни ХУМШ ва бошқарувчи ташкилотларнинг бухгалтерия ҳисобини юритувчи дастурий таъминотда автоматик тарзда қабул қилиш ва б.

 

Режалаштирилган чора-тадбирларнинг барчаси 2019 йилнинг биринчи ярми давомида амалга оширилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 31.01.2019 йилдан кучга кирди.

 
 

Ленара Хикматова.





 

Валюталар курси

2024-12-20
  • USD:12875.06 (+0.00) сум
  • EUR:13406.80 (+0.00) сум
  • RUB:124.75 (+0.00) сум