Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
2024 йил декабрда қандай дам оламиз 2024 йил декабрь ойи учун бош бухгалтер режаси Корхонанинг ташкилий-ҳуқуқий шакли қандай ўзгартирилади Буюртмачи бухгалтерия ҳисобини қандай юритиши керак Солиқ кодексига мувофиқ ҚҚСсиз импорт жиҳозлар учун уч сценарий: сотиш, ижарага бериш ва фойдаланиш пайтидаги солиқ оқибатлари Ўзбекистонда 2024 йил декабрда нималар ўзгаради Ўзбекистонда 2024 йил декабрда нималар ўзгаради

Хусусий кадрлар агентликлари учун қонун қабул қилинади

14.02.2017

Меҳнат вазирлиги томонидан “Рекрутинг фаолияти тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди, дейилади Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси хабарида.

МДҲ иштирокчи давлатлари Парламентлараро Ассамблеясининг 35-ялпи мажлисида қабул қилинган “Хусусий бандлик агентликлари фаолияти тўғрисида”ги Намунавий қонун (28.10.2010 йилдаги 35-14-сон қарор) лойиҳага  асос қилиб олинган.

 

Мазкур қонун лойиҳаси хусусий бандлик агентликлари, яъни ходимларни танлаш, шунингдек талабгорларга бўш иш ўринларини эгаллашга кўмаклашиш ва меҳнат бозорида бошқа хизматлар кўрсатиш бўйича хизматлар кўрсатувчи нодавлат ташкилотлари фаолиятини ҳуқуқий тартибга солишга қаратилган.

 

Бундан ташқари, хусусий кадрлар агентликлари фуқароларни чет элда ишга жойлаштириш билан боғлиқ функцияни бажаришлари мумкинлиги кўзда тутилаётир. Бироқ бу фаолият учун лицензия талаб қилинади.

 

Лойиҳада рекрутинг ташкилотлари, шунингдек меҳнат бозорининг бошқа иштирокчилари фаолиятининг асосий йўналишлари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳамда улар ишидаги алоҳида жиҳатлар, хусусан, давлат органлари ва ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлик ўз аксини топган.

 

Лойиҳага кўра, хусусий бандлик агентликлари фаолияти устидан назоратни ижро этувчи ҳокимиятнинг ваколатли органлари амалга оширади.

 

Лойиҳа тўлдирилиши, ўзгартирилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

Олег ЗАМАНОВ,

экспертимиз.

 

 

 

Валюталар курси

2024-12-02
  • USD:12852.00 (+0.00) сум
  • EUR:13569.14 (+0.00) сум
  • RUB:118.99 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 26 ноябрь№ 48