Адлия вазирлиги ва Ички ишлар вазирлигининг Қарори (рўйхат рақами 1653-1, 2017 йил 5 январь) билан Ижро ҳаракатлари амалга оширилаётган жойларда жамоат тартибини сақлашни таъминлаш бўйича йўриқномага ўзгартиришлар киритилди.
- www.norma.uz
- Қонунчиликдаги янгиликлар
- Ички ишлар органлари ходимларининг ваколатларига тузатишлар киритилди
Ички ишлар органлари ходимларининг ваколатларига тузатишлар киритилди
10.01.2017

Хусусан, ижро ҳаракатларини амалга ошириш жараёнида ички ишлар органлари ходимлари томонидан жисмоний куч, махсус воситалар ва ўқотар қурол фақат "Ички ишлар органлари тўғрисида"ги Қонунда назарда тутилган ҳолларда ва тартибда қўлланилиши белгиланган.
Ижро (ҳаракатлари амалга оширилганда ёки уларни амалга оширишнинг имконияти бўлмаганда) иши юритуви тамомланганидан сўнг, бу ҳақда далолатнома тузилади. Далолатномада ички ишлар органлари ходимларининг иштироки тўғрисида қайд этилиб, кейин ички ишлар органи ходимлари учун имзолашга тақдим қилинади. Далолатноманинг бир нусхаси ички ишлар органи ходимларига берилади.
Кўрсатилган ўзгартиришлар 17.03.2017 йилдан кучга киради.
Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан яқин кунларда «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.
Олег ЗАМАНОВ,
экспертимиз.
Янги сонларда ўқинг

- Асосий мақсадли кўрсаткичлар белгиланди
- «Қадоқлар ва қадоқларни ёпиш воситалари хавфсизлиги тўғрисидаги Техник регламентни тасдиқлаш ҳақида»
- Автоташувчи ҳужжатлари
- ЭҲФ билан нима содир бўлмоқда ва бизнес бундай шароитларда қандай ишлаши керак?
- Қайта ташкил этиш жараёнида ҚҚС бўйича солиқ солишнинг ўзига хос хусусиятлари