Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
29 ва 137-кодлар бўйича ҳисоботни жорий этишдаги қийинчиликларни қандай бартараф этиш мумкин Фойда солиғини ҳисоблашда хизмат автомобили харажатларини қандай ҳисобга олиш керак Умумий овқатланиш корхонасида маҳсулотлар (хом ашё) ва товарлар қандай ҳисобга олинади Умумий овқатланиш корхонаси, туроператорлар ва меҳмонхоналар бюджетга тўланган ҚҚСнинг бир қисмини қандай қайтариб олиши мумкин

Идентификация воситалари ёрдамида сигарета ва алкоголь маҳсулотларини маркировкалаш

02.12.2019

Рус тилида ўқиш

Сигарета ва алкоголь маҳсулотларини идентификация воситалари ёрдамида маркировкалашнинг батафсил механизми Ҳукуматнинг 23.11.2019 йилдаги 944-сон қарорида келтирилган.

 

Аввал ёзганимиздек, 1 декабрдан идентификация воситалари ёрдамида маркировкаланадиган товарлар бўйича тажриба лойиҳа бошланади. Бу сигарета ва алкоголли маҳсулотларни маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ва импорт қилувчилардан бошланади. Тажриба натижалари 2020 йил 30 июнга қадар ҳукуматга тақдим этилади.

 

Маркировкалаш таомилига батафсил тўхтатиб ўтамиз.

 

Ушбу таомил маҳсулотларни маркировкалаш ва кузатиш ахборот тизими (кейинги ўринларда -  ахборот тизими деб аталади) ёрдамида амалга оширилади. «Истиқболли технологияларни ривожлантириш маркази» МЧЖ (РФ) томонидан таъсис этилган «CRPT TURON» компанияси тизим оператори этиб тайинланади.

 

«CRPT TURON» зиммасига ахборот тизимини ишлаб чиқиш, жорий этиш ва кузатиш, шунингдек унинг барча компонентларини созлаш вазифаси юкланди. Компания тадбиркорлик субъектларининг ҳудудида зарур маркировкалаш, сервер, телекоммуникация ва бошқа асбоб-ускуналарнинг бепул ўрнатилиши ҳамда созланишини, келгусида улар ахборот тизимига уланишини таъминлайди. Ушбу ускуна ДСҚнинг ягона ахборот-ресурсбазасига уланади. «CRPT TURON» фискал маълумотлар оператори функциясини ҳам бажариши мумкин. 

 

Қандай қилиб лойиҳа иштирокчиси бўлиш мумкин

 

Тажриба товарлар муомаласи субъектлари: ишлаб чиқарувчилар, импорт қилувчилар, улгуржи ва чакана савдо ташкилотларига татбиқ этилади. Барча учун ягона иштирок этиш шарти ЭРИ ҳамда ахборот тизими билан ўзаро муносабатлар учун зарур электрон ҳужжатларни шакллантириш ва қабул қилиш имкониятига эга компьютер тизимининг мавжудлигидир.

 

Тажрибада ихтиёрий иштирок этиш мумкин. Хоҳловчилар ахборот тизимига буюртма бериши лозим. Буни лойиҳа ишлари бошлангандан кейин ҳам амалга ошириш мумкин. Иштирокчилар реестрига киритиш учун ариза администраторга алоқа каналлари орқали юборилади ёки уни ахборот тизимида шакллантирилади. Буюртмага тақдим этиладиган маълумотлар иштирок турига қараб ажратилади. Масалан, улгуржи ва чакана савдо қилувчилар бошқа маълумотлар билан бирга ўрнатилган онлайн-НКМ рақамларини ҳам кўрсатишлари лозим.

 

Ариза барча талабларга мувофиқ келганда, администратор ариза топширилган пайтдан эътиборан икки соат ичида муомала субъектини иштирокчилар реестрига киритади, унинг шахсий кабинетини очади ва бу ҳақда хабар беради. Хабарномада лойиҳа иштирокчи рўйхатга олинган рақами, унга берилган маълумотлар кўрсатилади.

 

Сўнгра ишлаб чиқарувчи/импорт қилувчи маҳсулотлар реестрида маркировкаланадиган товарлар ҳақидаги маълумотларни рўйхатдан ўтказиши лозим. Ариза администраторга юборилади ёки ахборот тизими сайтида шакллантирилади. Унда қуйидагилар кўрсатилади:

 

  • маҳсулот номи;
  • маҳсулотнинг кодлари, GS1 - 128 штрих коди, шунингдек истеъмол идиш турига мувофиқ бўлган маҳсулот кодлари;
  • қадоқлаш/истеъмол идиш тури.

 

Маркировкалаш қоидалари

 

Маркировкалаш учун кодлар ишлаб чиқарувчи/импорт қилувчи томонидан буюртма бўйича администратордан олинади, уларда қуйидаги кўрсатилади:

  • маҳсулотлари реестрига киритилганда берилган маҳсулот кодлари;
  • талаб қилинган маркировкалаш кодларнинг сони;
  • қадоқ тури: истеъмол, гуруҳ, транспорт идиши.

 

Иштирокчи маркировкалаш кодларини олганидан кейин идентификациялаш воситаларига кодларни ўзгартиради, маркировкалаш кодини олиши билан – уларни қадоқ/идишга туширади.

 

Ишлаб чиқарувчилар ва импорт қилувчилар мустақил равишда маҳсулотларни маркировкалайдилар ва ахборот тизимига маълумотларни тақдим этадилар.

 

Ишлаб чиқарувчи идентификация воситасини ўрамга ишлаб чиқариш линиясида бевосита ёпиштириладиган асосий этикетка ёки контрэтикетка дизайнида махсус ажратилган (5х5 мм дан кам бўлмаган) жойга техник мослама ёрдамида туширади.

 

Импорт қилувчи маҳсулотларни олиб киришда ишлаб чиқарувчи билан келишилган ҳолда DataMatrix кодини1 юқорида кўрсатилган тартибда тушириш ёки стикерни ёпиштириш йўли билан маркировкалаши мумкин. Шунингдек DataMatrix коди туширилган стикерларни божхона омборида эркин муомалага чиқариш божхона режимига жойлаштирилгунча мустақил ёпиштириши мумкин.

 

Ишлаб чиқарувчи/импорт қилувчининг хоҳишига кўра, идентификация воситаси гуруҳ ва транспорт ўрамининг олди ёки ён томонига туширилади.

 

Тажриба лойиҳасини амалга ошириш даврида маркировкалаш ва уларнинг кейинги кузатилиши бўйича техник ва дастурий жиҳатлари билан боғлиқ харажатлар администратор ҳисобидан қопланади. 

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 23.11.2019 йилдан кучга кирди.

 

Ленара Хикматова.

 


[1] DataMatrix — тўртбурчак ёки квадрат гуруҳга жойлаштирилган квадрат шаклида қўлланиладиган қора ва оқ элементлари ёки бир неча хил ёриқлик даражаларидаги элементларни ўзида намоён этган икки ўлчовли матрицали штрихли код. Матн ёки бошқа шаклдаги маълумотларни кодлаш учун мўлжалланган.



 

 

Валюталар курси

2024-12-20
  • USD:12875.06 (+0.00) сум
  • EUR:13406.80 (+0.00) сум
  • RUB:124.75 (+0.00) сум