Вазирлар маҳкамасининг 29.06.2017 йилдаги 444-сон “Ички ишлар органлари ходимларининг турар жой шароитларини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Ҳужжат билан ички ишлар органлари ходимлари томонидан имтиёзли ипотека кредитларини олишнинг 2 варианти кўзда тутилган:
- барча ходимлар учун – барча тоифадаги турар жойларга 25% миқдоридаги дастлабки бадал билан камида 10 йил муддатга, қайта молиялаштириш ставкаси миқдорининг 2%дан ортиқ бўлмаган миқдорда (банкнинг ўз маблағлари ва жалб қилинган маблағлари берилганда) ёки шартномавий ставкада (кредит линиялари маблағларидан берилганда) берилади;
- алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлар учун – Қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастури ва Шаҳарларда арзон кўп квартирали уйлар қуриш ва реконструкция қилиш дастурлари доирасида барпо этиладиган квартираларга, ИИВ томонидан бошланғич бадалнинг 25%ини ходимга фоизсиз қарз сифатида ўтказиш билан қайта молиялаштириш ставкаси миқдорининг 2%дан ортиқ бўлмаган миқдорда (банкларнинг ўз маблағлари ва жалб қилинган маблағлари ҳисобидан берилганда) ёки шартномавий ставка бўйича (кредит линиялари маблағлари ҳисобидан берилганда), шунингдек давлат томонидан кредит бўйича ½ни тўлаш билан камида 10 йилга берилади.
Бунинг учун ходимларга махсус қўшимча равишда ҳар йили камида 500 та квартира қуриш Дастурларга киритилди (2021 йилгача 2 520 та квартира барпо этилади).
Иккинчи вариант бўйича кредит олишга кўмаклашиш тўғрисидаги масала ИИВ марказий аппаратининг турар жой-маиший комиссияси ҳамда ИИО турар жой-маиший комиссиялари томонидан қабул қилинади.
Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.
Самир Латипов.