Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Ўзини ўзи банд қилган шахслар: ҳозирги ҳолат ва ечимини кутаётган масалалар Корпоратив тадбир ўтказиш қандай солиқ оқибатларига олиб келади Умумий овқатланиш соҳасида тайёр маҳсулотлар (таомлар) ва товарларнинг реализация қилиниши қандай ҳисобга олинади

Ижтимоий тармоқлар ҳуқуқий тарғибот учун майдончага айланади

17.05.2018


Адлия вазирининг буйруғи (12.05.2018 йилда 3011-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ижрочиларга етказиш ҳамда уларнинг моҳияти ва аҳамиятини аҳоли ўртасида тушунтириш бўйича намунавий «Йўл харитаси» тасдиқланди. 

 

Эслатиб ўтамиз, «Ҳуқуқий ахборотни тарқатиш ва ундан фойдаланишни таъминлаш тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ Адлия вазирлиги ушбу соҳада махсус ваколатли давлат органи ҳисобланади.

 

Адлия органлари ва муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш ва самарадорлигини таъминлаш бўйича комплекс чора-тадбирларда (Президентнинг 13.04.2018 йилдаги ПҚ–3666-сон қарорига 8-илова) вазирликка бошқа давлат органлари норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ижрочиларга етказишлари, шунингдек уларнинг моҳияти ва аҳамиятини аҳоли ўртасида тушунтиришлари учун намунавий «йўл харитаси»ни ишлаб чиқиш топширилган эди.   

 

Қабул қилинган ҳужжат илгари амал қилган худди шундай чора-тадбирлар намунавий режасидан (3.03.2017 йилда 2866-сон билан рўйхатдан ўтказилган) асосан қуйидаги жиҳатлари билан фарқланади.

 

Биринчидан, «йўл харитаси» янада батафсил тус олган. Ҳатто тайёрланган ҳуқуқий тарғибот материаллари жойлаштириладиган давлат органларининг расмий саҳифалари бўлган ижтимоий тармоқлар: Facebook, Twitter, YouTube, Odnoklassniki, MyTube ва бошқалар назарда тутилган.

 

Иккинчидан, ўтказиладиган тадбирлар рўйхати 13 тадан 9 тагача қисқартирилган. Бунга уларнинг айримларини бирлаштириш ва баъзиларини чиқариб ташлаш ҳисобига эришилган.

 

Масалан, энди норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мақсади, мазмун-моҳиятини аҳолига етказиш бўйича конференция, семинар, давра суҳбатларининг Концепцияси, дастури ва календарь режасини тайёрлаш ва тасдиқлаш талаб этилмайди. Бу қонун ҳужжатлари сони ошганини ҳисобга олса, мантиқан тўғри иш. Бунинг ўрнига манзилли тадбирларни ҳақиқатан зарур бўлган шахслар учун ўтказувчи республика ва ҳудудий тарғибот гуруҳларини шакллантириш ва уларнинг ишини ташкил қилишга урғу берилмоқда.  

 

Учинчидан, норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг аҳамиятига қараб тарғибот материаллари тўплами – маърузалар матнлари, тақдимотлар, инфографика ва бошқалар тайёрланади. Тўплам таркибий бўлинмалар ва идорага қарашли ташкилотларга етказиб берилади.

 

Тўртинчидан, энди давлат органлари сайтларида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг фақат назорат экземплярлари жойлаштирилиши ва бўлиши шарт. Яъни уларда ҳужжатга киритилган барча ўзгартириш ва қўшимчалар акс этган бўлиши зарур.

 

Ҳужжатда айрим бошқа янгиликлар ҳам мавжуд. У Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 14.05.2018 йилдан кучга кирди. 

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни, шарҳлар ва у билан боғлиқ бошқа қонун ҳужжатларига ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

Самир Латипов.



 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-12-16
  • USD:12892.97 (+0.00) сум
  • EUR:13541.49 (+0.00) сум
  • RUB:123.38 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 10 декабрь№ 50