Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Кирувчи ЭҲФлар бўйича хавфларни баҳолаш реестрини қаерда текшириш мумкин Пиво ва пиво ичимликлари билан чакана савдо қилиш ҳуқуқи учун йиғимни қандай тўлаш керак - Buxgalter Pro Йил якунлари бўйича сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни қандай ҳисоблаш ва тўлаш керак Йил якунлари бўйича сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни қандай ҳисоблаш ва тўлаш керак Ўзбекистонда иштирокчини МЧЖ таркибидан қандай чиқариш мумкин: йўриқномаЎзбекистонда иштирокчини МЧЖ таркибидан қандай чиқариш мумкин: йўриқнома

Илмий ҳамкорлик йўналишлари белгиланди

02.12.2020

Рус тилида ўқиш

Президент томонидан МДҲ иштирокчи-давлатларининг фундаментал тадқиқотлар соҳасида давлатлараро муносабатларни мувофиқлаштириш тўғрисидаги битим тасдиқланди (30.11.2020 йилдаги ПҚ-4903-сон қарорга қаранг).

 

Битим 2019 йил 31 май куни Ашхобод шаҳрида МДҲ иштирокчи-давлатларининг Ҳукумат раҳбарлари кенгаши йиғилишида имзоланган. Унинг мақсади – фундаментал тадқиқотлар, илм-фан соҳасида узоқ муддатли ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантиришга кўмаклашиш соҳасида МДҲ доирасида давлатлароро ўзаро ҳамкорликнинг асосий йўналишлари, шакллари ва механизмларини белгилаш.

 

Ҳужжат иштирокчи-давлатлар ташкилотларига қуйидаги устувор йўналишлар бўйича ҳар томонлама ёрдам кўрсатилишини назарда тутади:

  • физика-математика ва кимё фанлари, ахборот ва коммуникация технологиялари;
  • янги моддалар ва материаллар, жумладан наноматериаллар ва нанотехнологиялар;
  • Ер, ҳаёт ҳақидаги фанлар, жумладан биологик, аграр ва тиббиёт фанлари, биотехнология ва ген инженерияси;
  • табиатдан оқилона фойдаланиш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, иқлим ўзгариши, шу жумладан музликларни ўрганиш;
  • энергетика, ядро, муқобил ва тикланадиган энергетика, машинасозлик ва асбобсозлик;
  • ижтимоий-иқтисодий ва гуманитар фанлар;
  • космосни тадқиқ этиш;
  • тарафлар билан келишилган фундаментал тадқиқотларнинг  бошқа устувор йўналишлари.

 

Инновацион ривожланиш вазирлиги Ўзбекистон томонидан Битимни амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли орган ҳисобланади. ТИВга Битимнинг кучга кириши учун Ўзбекистон томонидан зарур бўлган давлат ички тартиб-таомиллари бажарилганлиги ҳамда уни амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли орган тўғрисида депозитарийга тегишли билдиришнома йўллаш топширилди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 1.12.2020 йилдан кучга кирди.

 

Эльмира Сиразиева.