Президентнинг 25.10.2021 йилдаги “Аҳоли ва иқтисодиёт тармоқларини табиий ва суюлтирилган газ билан барқарор таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5267-сон қарори қабул қилинди.
Ҳужжатга асосан 2021 йил 1 октябрдан бошлаб юридик шахслар томонидан Ўзбекистонга импорт қилинган табиий газни реализация қилишда акциз солиғининг ноль фоизлик ставкаси белгиланади.
2022 йил 1 январдан бошлаб ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан сотиладиган суюлтирилган газга акциз солиғи солинмайди.
Тадбиркорлик субъектларига табиий ва суюлтирилган газни Ўзбекистонга импорт қилишда ҚҚСни 120 кунгача муддатга фоизлар ҳисобланмаган ва унинг тўланишини таъминлаш талаб этилмаган ҳолда, кечиктириб (бўлиб-бўлиб) тўлаш ҳуқуқи берилади.
Шунингдек, қуйидагилар:
- табиий газни, шунингдек, аҳолига суюлтирилган газни реализация қилиш тартибга солинадиган тарифлар (нархлар) бўйича амалга оширилиши;
- табиий газни, шунингдек, аҳолига суюлтирилган газни унинг сотиб олиш нархидан (таннархидан) паст нархда реализация қилишда, солиқлар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ваколатли органлар томонидан белгиланган нархдан келиб чиқиб ҳисобланиши маълумот учун қабул қилинади.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 25.10.2021 йилдан кучга кирди.
Эльмира Сиразиева.