Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Хорижий компанияга суғурта хизматлари учун тўлов қилишда ҚҚС ушлаб қолинадими ТМҚнинг тасдиқланган табиий камайиш нормативлари борми Нодавлат таълим муассасалари учун солиқ имтиёзлари узайтирилмоқда

Индонезия компанияси Фарғона НҚИЗни модернизация қилади

28.05.2019

Рус тилида ўқиш

Бу Вазирлар Маҳкамасининг 25.05.2019 йилдаги «Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи» МЧЖнинг устав капиталидаги давлат улушини сотиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги 431-сон қарори билан белгиланган. 

 

Ҳужжат 10.04.2019 йилдаги ПҚ–4275-сон қарорнинг ижросини таъминлаш мақсадида қабул қилинган бўлиб, у билан «Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи» МЧЖ (бундан кейин – ФНҚИЗ) устав капиталидаги давлат улушини «РТ Trans Asia Resources» компанияси (Индонезия) ёки унинг 100 фоиз улушли шуъба компаниясига (бундан кейин – инвестор) сотишнинг асосий шартлари тасдиқланган. 

 

Ишчи гуруҳ ташкил қилинади, у қуйидагиларни таъминлайди:

  • ФНҚИЗнинг бозор қиймати баҳоланишини ташкил қилиш;
  • ФНҚИЗнинг асосий воситалари, тайёр маҳсулот қолдиқлари, хом ашё ва таркибий қисмларни, шунингдек дебиторлик ва кредиторлик қарзлари ҳамда бошқа мажбуриятларини хатловдан ўтказиш;
  • юридик, молиявий ва бошқа турдаги аудит жараёнларини ўтказиш, шунингдек ФНҚИЗни модернизация қилиш режасини тайёрлаш ва ташқи молиялаштиришни жалб этиш учун барча зарур молиявий ва техник ҳужжатларни инвесторга тақдим этиш;
  • инвестор билан ФНҚИЗнинг устав капиталидаги давлат улушини олди-сотди шартномаси юзасидан музокаралар ўтказилиши ва б. 

 

ФНҚИЗнинг устав капиталидаги давлат улушининг бозор қиймати мустақил халқаро баҳолаш компанияси томонидан халқаро баҳолаш стандартларига мувофиқ баҳоланади (унинг муддати 3 ойдан ошмаслиги лозим) ва унинг асосида томонларнинг музокара позициялари шакллантирилади.

 

«Ўзбекнефтгаз» АЖ тайёр маҳсулот, хом ашё, таркибий қисмларни сотишдан олинган даромадлар ҳамда ФНҚИЗнинг дебиторлик қарзларини ундиришдан тушган маблағлар ҳисобидан ФНҚИЗ мажбуриятлари қопланишини таъминлайди.

 

Инвестор устав капиталидаги давлат улушини сотиб олгандан кейин ФНҚИЗдан биринчи йил фойдаланиш давомида қувватларни оптимал юклаш учун камида 120 млн АҚШ доллари миқдорида заводнинг оборот капитали учун маблағларни жалб этади ҳамда Евро-4 ва Евро-5 талабларига жавоб берадиган автобензин ва дизель ёқилғиси, II ва III гуруҳлардаги API стандарти бўйича ёғлаш учун ишлатиладиган мойларни ишлаб чиқариш бўйича ФНҚИЗни модернизация қилиш дастурини ишлаб чиқади.

 

ФНҚИЗга эгалик қилиш ҳуқуқи инвесторга ўтганидан кейин завод нарх белгилаш усуллари, шу жумладан ўз маҳсулотини сотиш нархини бозор шароитларидан келиб чиқиб, маҳаллий ва халқаро бозорларни ҳисобга олиб, бошқа воситачилар иштирокида ўзи ишлаб чиқарадиган маҳсулотни сотиш бўйича ҳеч қандай талабларсиз, Ўзбекистон монополияга қарши қонун ҳужжатларига мажбурий тартибда риоя этган ҳолда мустақил равишда белгилайди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 27.05.2019 йилдан кучга кирди.

 

Константин Мосин.



 

Валюталар курси

2024-11-25
  • USD:12829.07 (+0.00) сум
  • EUR:13344.80 (+0.00) сум
  • RUB:124.91 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 26 ноябрь№ 48