Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Умумий сотиш ҳажмида ўз маҳсулоти 90 фоиздан кам бўлса, умумий овқатланиш корхонаси қишлоқ хўжалик маҳсулотлари харидини қандай расмийлаштириши керак Ўзбекистондан ташқарида товар харид қилиш ва ташиш қандай солиқ оқибатларига олиб келади Қандай қилиб ҚҚС ҳисоботини тўлдириш ва солиқни тўлаш керак

«Инновацион ғоялар етакчиси» кўкрак нишони таъсис этилди

09.10.2018

Рус тилида ўқиш

У ҳар йили Инновацион ғоялар ҳафталиги – «InnoWeek.Uz» доирасида топширилади. Вазирлар Маҳкамасининг 2.10.2018 йилдаги 786-сон тегишли қарори қабул қилинди.

 

Инновацион ғоя ва технологияларни ривожлантириш ва уларни амалиётга татбиқ этишга муносиб ҳисса қўшган ёш олимлар ва талабалар ҳамда ташаббускор фуқаролар, ш.ж. норезидентлар тақдирланадилар.

 

Номзодларни танлаб олиш таомили давлат ташкилотлари, ННТ, шунингдек тадбиркорлик субъектлари дастлабки таклифларни киритишидан бошланади. Таклифлар ҳар йили 1 апрелдан 30 апрелгача туман (шаҳар) ҳокимликларида тузилган комиссиялар томонидан қабул қилинади.    

 

Тақдим этилган таклифлар ўрганиб чиқилгандан кейин комиссиялар 1 июнгача ўз тавсияларини вилоят ҳокимликлари ва Тошкент шаҳар ҳокимлигига тақдим этади.

 

Тақдирлашга тавсия этилганлар талабалар бўлса, уларнинг номзодларини бевосита олий таълим муассасасида тузилган комиссиялар кўриб чиқади. Комиссия тавсиялари 1 июнгача ректорнинг йўлланма хати билан тўғридан-тўғри тегишли вилоят ҳокимликларига тақдим этилади.       

 

Минтақавий ҳокимликлар барча таклифларни ўрганиб чиқиб, ҳар бир ҳудуддан 3 нафардан номзодни танлаб оладилар ва улар ҳақидаги маълумотларни 20 июнгача Инновацион ривожланиш вазирлигига (бундан кейин – Вазирлик) тақдим этадилар. Номзодлар ҳақидаги маълумотлардан ташқари, ҳужжатлар пакетида уларнинг ишланмалари ҳақида аннотациялар ва асосномалар бўлиши керак.   

 

Вазирлик ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан ташкил этилган комиссия 31 августгача бўлган муддатда номзодлар бўйича якуний хулоса қабул қилади. Қўшма қарор 15 сентябргача қабул қилинади.

 

Тақдирланган шахсларга 20 ЭКИҲ миқдорида бир йўла тўланадиган пул мукофоти берилади. Ҳар бир ғолиб бир марта мукофотланади, кўкрак нишони такроран берилмайди.

 

Ғолибларнинг инновацион ишланмалари тегишли соҳага жорий этилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 3.10.2018 йилдан кучга кирди.

 

Ленара Хикматова.



 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-12-20
  • USD:12875.06 (+0.00) сум
  • EUR:13406.80 (+0.00) сум
  • RUB:124.75 (+0.00) сум