Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Импорт қилинган товарнинг божхона қиймати кейинги сотув қийматидан ошиб кетса Ўзбекистонда бухгалтерларнинг миллий сертификацияси қандай бўлиши керак МҲХС бўйича молиявий ҳисоботни тузиш бўйича трансформацион моделни қандай тайёрлаш керак Асосий воситалар қандай қайта баҳоланади

Инновациялар ярмаркалар ва халқаро форумларда илгари сурилади

30.04.2018

Президентнинг 27.04.2018 йилдаги «Инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳаларни амалий жорий қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3682-сон қарори қабул қилинди.

 

2018 йилдан бошлаб ҳар йили халқаро интерактив инновациялар ярмаркалари ва халқаро инновацион-инвестицион форумлар ўтказилади. Уларда хорижий инновацион ва илмий марказлар, инвестицион фондлар, технологик агентликлар, технопарклар ва бизнес-инкубаторлар иштирок этади.

 

Инновациялар ярмаркалари ва халқаро форумларни ўтказишнинг асосий мақсадлари:

  • давлат органлари, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари, технопарклар ва хусусий тадбиркорлар, шунингдек иқтисодиётнинг реал секторини академик ва тармоқ илмий-тадқиқот муассасалари билан етакчи хорижий инвестицион фондлар, инновацион марказлар ва бошқа манфаатдор ташкилотлар вакиллари иштирокидаги ўзаро ҳамкорлигини таъминлаш;
  • Ўзбекистонда ва етакчи хорижий мамлакатларда технологияларни трансфер қилиш жараёнлари, шунингдек реал иқтисодиёт тармоқлари ва хусусий тадбиркорлик корхоналарида ишланмаларни жорий қилишнинг натижалари билан амалий танишиб чиқишни таъминлаш йўли билан маҳаллий инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳаларни тижоратлаштириш учун шароитлар яратиш;
  • инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва жорий қилиш соҳасига инвестицияларни кенг жалб қилиш, ички ва ташқи бозорларда жамоат ва хусусий секторлардан илғор ва илмий ҳажмдор технологияларни фаол тарқатиш;
  • тармоқ корхоналарининг жадал ривожланишига кўмаклашадиган минтақавий ва халқаро алоқаларни ривожлантириш, илмий-тадқиқот муассасалари, хусусий тадбиркорлик ва инвесторлар ўртасида кооперацион алоқаларни кенгайтириш;
  • халқаро инновацион-инвестицион форумлар, конференциялар, давра суҳбатлари, семинарлар, тренинглар, маҳорат дарслари ва бошқа тадбирларни ўтказиш;
  • илмий-тадқиқот, инновацион ва ихтиро ғоялари, технологиялари ва лойиҳаларининг доимий асосда фаолият амалга ошириладиган ва тўлдириб бориладиган маълумотлар базасини яратиш.

 

Инновациялар ярмаркасини ташкил қилиш тизими учта блокни ўз ичига олади

 

Биринчи блок «Ташаббускор бизнес». Мамлакатимиз ҳамда илғор хорижий мамлакатларнинг давлат ва хусусий секторлари томонидан маҳаллий ва хорижий технопарклар, технологик агентларнинг тайёр илмий ва инновацион ишланмалар натижаларини ва технологияларни тижоратлаштириш соҳасидаги фаолиятини ёритиш учун ташкил этилган кўргазма майдони.

 

Иккинчи блок «Инновацион ечимлар». Ушбу майдонда ички ва ташқи бозорларга чиқиш мақсадида давлат ва хусусий илмий муассасалари томонидан макет ва (ёки) прототип кўринишида энг зўр маҳаллий илмий ва инновацион ишланмалар намойиш қилинади.

 

Учинчи блок «Кооперацион алоқалар». Ушбу платформа мулоқот ва ўзаро фойдали ҳамкорликни йўлга қўйиш, шерикчилик ва иқтисодиётнинг айрим тармоқлари соҳасидаги долзарб масалаларни кўриб чиқиш учун зарур бўлган қарорларнинг миқёсини кенгайтириш учун мўлжалланган.

 

Инновациялар ярмаркалари «Ўзэкспомарказ» АЖ кўргазма павильонларида ўтказилади. Уларни ташкил этиш билан Ўзбекистон Инновацион ривожланиш вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Инвестиция бўйича давлат қўмитаси ва Савдо-саноат палатаси шуғулланади. Инновациялар ярмаркаларини ўтказиш муддати ва даврийлиги Ўзбекистон инновацион ривожланиш вазири томонидан белгиланади.

 

Ўзэкспомарказга инновациялар ярмаркаларининг иштирокчиларига зарурий кўргазма майдонларини ва конференция залларини ўрнатилган тарифдан 30%лик чегирма билан тақдим этиш тавсия қилинди.

 

Инновациялар ярмаркалари ва халқаро форумларни ташкил қилиш ва ўтказиш билан боғлиқ харажатлар хўжалик бошқаруви органлари ва йирик давлат корхоналаридаги инновацион фаолиятни қўллаб-қувватлаш жамғармаларининг жами маблағлари 10%и миқдори ҳисобидан қопланади.

 

Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги 3 ой муддатда доимий янгиланиб турадиган «Инновацияларнинг виртуал ярмаркаси» интерактив Интернет-портали ишлаб чиқилиши ва фаолият юритишини таъминлайди. Унда инновациялар ярмаркалари ва халқаро форумларнинг барча амалдаги ва салоҳиятли иштирокчилари тўғрисидаги ахборотлар ҳамда тижоратлаштириш учун тайёр бўлган инновацион ишланмалар ҳақидаги маълумотлар жамланади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 28.04.2018 йилдан кучга кирди. 

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни, шарҳлар ва у билан боғлиқ бошқа қонун ҳужжатларига ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

Олег Гаевой.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-11-26
  • USD:12814.78 (+0.00) сум
  • EUR:13442.70 (+0.00) сум
  • RUB:123.50 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 26 ноябрь№ 48