Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Инстаграмда реклама жойлаштириш қандай солиқ оқибатларига олиб келади Юридик шахсларнинг мол-мулк солиғини кимлар ва қандай объектлар бўйича тўлайди

«Инсон ҳуқуқлари ҳимояси учун» кўкрак нишони таъсис этилди

09.11.2020

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 3.11.2020 йилдаги «Инсон ҳуқуқлари ҳимояси учун» кўкрак нишони тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 685-сон қарори қабул қилинди.

 

Президентнинг 22.06.2020 йилдаги «Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг Миллий стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида»ги ПФ-6012-сон Фармонига мувофиқ қуйидагилар тасдиқланди:

  • «Инсон ҳуқуқлари ҳимояси учун» кўкрак нишони тўғрисидаги низом;
  • «Инсон ҳуқуқлари ҳимояси учун» кўкрак нишони ва унинг гувоҳномаси тавсифлари.

 

«Инсон ҳуқуқлари ҳимояси учун» кўкрак нишони 10 декабрда Халқаро инсон ҳуқуқлари куни арафасида топширилади. Кўкрак нишони билан инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш, инсон ҳуқуқлари маданиятини ошириш ҳамда соҳани ривожлантириш ишларига муносиб ҳисса қўшган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, фуқаролиги бўлмаган шахслар ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида фаолият юритаётган ташкилотлар тақдирланади.

 

Мукофотлаш Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ директорининг буйруғи асосида амалга оширилади.

 

Кўкрак нишони ва унинг гувоҳномасини тайёрлаш, шунингдек тақдирлаш маросимини ташкил этиш билан боғлиқ харажатлар Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 4.11.2020 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.


Валюталар курси

2024-12-14
  • USD:12880.00 (+0.00) сум
  • EUR:13507.26 (+0.00) сум
  • RUB:124.01 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 10 декабрь№ 50