Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
My3.soliq.uz орқали солиқ ҳисоботларига ўтиш усули Умумий овқатланиш корхоналари нима учун тармоқ солиқ имтиёзлари ва преференцияларини қўллай олмаяпти Иш ҳақи ва ходимга тўланиши лозим бўлган бошқа тўловларни кечиктирганлик учун иш берувчининг моддий жавобгарлиги

Интернет орқали экспорт – контракт ва банк воситачилик ҳақисиз

21.02.2018

 

Президентнинг 19.02.2018 йилдаги Фармони 2018 йилнинг 1 июнидан товарларни Интернет орқали экспорт қилиш ва электрон тижоратни амалга оширишда янги қоидалар киритилишини назарда тутади.

 

Биринчидан, тадбиркорлик субъектлари Интернет тармоғидаги электрон савдо майдончалари орқали товарлар, ишлар ва хизматлар экспортини амалга ошира оладилар. Бунда товарлар (ишлар, хизматлар) экспорт қилинганлиги учун экспорт шартномасини тузиш талаб қилинмайди ва банк комиссияси ундирилмайди. 

 

Лекин рўйхати Ҳукумат томонидан белгиланадиган айрим товарларга нисбатан мазкур тартиб татбиқ этилмайди. 

 

Иккинчидан, тадбиркорлик субъектлари томонидан электрон тижоратдан фойдаланиш орқали сотиладиган товарлар айланмаси уларнинг ҳажмидан қатъи назар, чакана савдо ҳисобланади.

 

Ҳозирги вақтда улгуржи савдони электрон тижорат шаклида амалга ошириш мазкур фаолият тури учун қонун ҳужжатларида белгиланган тегишли талабларга риоя қилишни назарда тутади.  Хусусан, лицензия олиш зарурати, шунингдек солиқ солиш хусусиятлари сақлаб қолинмоқда. Шу билан бирга, муайян енгилликлар ҳам мавжуд (бу ерга қаралсин).

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни, шарҳлар ва у билан боғлиқ бошқа қонун ҳужжатларига ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.


Олег Заманов.