Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солиш мақсадларида амортизация ҳисоблашнинг фарқи МИЗ иштирокчиларига фойда солиғи бўйича имтиёз қайси даромад турларига нисбатан қўлланилиши мумкин Геологик изланишларнинг солиқ ҳисоби қандай юритилади

Инвестицион лойиҳаларнинг лойиҳадан олдинги ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш тартиби ўзгартирилди

04.08.2022

Рус тилида ўқиш

Президентнинг 25.07.2022 йилдаги «Инвестициявий ва инфратузилмавий лойиҳаларнинг лойиҳаолди, давлат харидига доир тендер бўйича харид қилиш ҳужжатлари ва техник топшириқлар ҳамда шартномаларни экспертизадан ўтказиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-332-сон қарори қабул қилинди.

 

Қарор билан қуйидаги тартиблар тўғрисидаги низомлар тасдиқланди:

  • инвестициявий ва инфратузилмавий лойиҳаларнинг лойиҳаолди ҳужжатларини ишлаб чиқиш, комплекс экспертизадан ўтказиш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низом;
  • давлат харидига доир тендер бўйича харид қилиш ҳужжатларини ва техник топшириқларни комплекс экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом;
  • шартномалар, импорт контрактлари ва уларга қўшимча келишувлар лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш ва рўйхатга олиш тартиби тўғрисидаги низом;
  • лойиҳаларнинг техник-иқтисодий асоси ва техник-иқтисодий ҳисоб-китобини, давлат харидига доир тендер бўйича харид ҳужжатлари ва техник топшириқларни комплекс экспертизадан ўтказиш хизмати қийматини аниқлаш тартиби.

 

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги "Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази" ДУК қуйидаги ҳужжатларни комплекс экспертизадан ўтказади:

  • лойиҳаолди ҳужжатларини;
  • давлат харидига доир тендер бўйича харид ҳужжатларини ва техник топшириқларни;
  • инвестициявий ва инфратузилмавий лойихалар бўйича лойиҳаолди ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун техник топшириқларни.

 

Марказ давлат буюртмачилари томонидан қонунчиликда белгиланган тартибда тўғридан-тўғри музокаралар асосида тузиладиган шартномалар, импорт контрактлари ва уларга қўшимча келишувларнинг лойиҳаларини экспертизадан ўтказади ва рўйхатга олади.

 

Шундай тартиб ўрнатилдики, унга мувофиқ

  • давлат харидига доир тендер бўйича харид ҳужжатларини ва техник топшириқларни ҳамда шартномалар лойиҳаларини харид предмети нархининг қўшилган қиймат солиғини инобатга олмаган ҳолда 0,1 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 бараваридан ортиқ бўлмаган миқдорда ҳисобланиб, ушбу миқдорга ҚҚС алоҳида қўшилган ҳолда ундирилади;
  • лойиҳаларнинг техник-иқтисодий асосланишини комплекс экспертизадан ўтказганлик учун тўловлар ҚҚСни ҳисобга олмаган ҳолда лойиҳа умумий суммасининг 0,03 фоизи миқдорида, бироқ эквиваленти 4 минг АҚШ долларидан кам бўлмаган ва 50 минг АҚШ долларидан кўп бўлмаган миқдорда ҳисобланиб, ушбу миқдорга ҚҚС алоҳида қўшилган ҳолда ундирилади;
  • лойиҳаларнинг техник-иқтисодий ҳисоб-китобларини комплекс экспертизадан ўтказганлик учун лойиҳаларнинг техник-иқтисодий асосланишини комплекс экспертизадан ўтказганлик учун белгиланган сумманинг 50 фоизи миқдорида ҳақ ундирилади.

 

Экспертиза 100 фоизлик олдиндан ҳақ тўлаш шарти билан ўтказилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 26.07.2022 йилдан кучга кирди.

 

Саодат Усманова.