Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Умумий сотиш ҳажмида ўз маҳсулоти 90 фоиздан кам бўлса, умумий овқатланиш корхонаси қишлоқ хўжалик маҳсулотлари харидини қандай расмийлаштириши керак Ўзбекистондан ташқарида товар харид қилиш ва ташиш қандай солиқ оқибатларига олиб келади Қандай қилиб ҚҚС ҳисоботини тўлдириш ва солиқни тўлаш керак

Инвестиция ва бошқарув компаниялари қай даражада самарадор

28.11.2018

Рус тилида ўқиш

Президентнинг 24.11.2018 йилдаги «Тадбиркорлик ва инновациялар соҳасидаги лойиҳаларни молиялаштириш механизмларини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ–5583-сон Фармони имзоланди.

 

2022 йил 1 январгача ташкил этилган инвестиция ва бошқарув компаниялари фаолияти самарадорлигини ўрганиш ва баҳолаш учун эксперимент ўтказилади. Бунда тасдиқланган тушунчалар аппаратига асосланиш лозим:

 

инвестиция компанияси – бошқарув компанияси томонидан кейинчалик инновацион ва бошқа истиқболли лойиҳаларга киритиш учун малакали инвесторларнинг жалб этилган маблағларини шакллантириш ва жамлаш билан боғлиқ фаолиятни амалга оширувчи тижорат ташкилоти. Инвестиция компаниялари заёмлар, ш.ж. гаров таъминоти билан ёки гаров таъминотисиз фоизсиз заёмлар беришлари мумкин;

 

бошқарув компанияси – инвестиция компаниясининг инвестиция ҳиссасини улар ўртасида тузилган шартномага мувофиқ бошқарадиган тижорат ташкилоти;

 

венчур фонди – жамланган пул маблағларини фақатгина юқори хавфли венчур лойиҳаларига инвестиция қилиш учун мўлжалланган, бошқарув компанияси бошқарувидаги инвестиция компанияси;

 

малакали инвесторлар – миллий валютада ва/ёки МБнинг ҳисса киритилган кундаги курси бўйича хорижий валютада 500 млн сўмдан кам бўлмаган миқдордаги пул маблағлари кўринишидаги инвестиция ҳиссаларини инвестиция компанияларига киритган юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан хорижий шахслар.

 

Кўрсатилган даврда бошқарув ва инвестиция компаниялари қуйидагича фаолият юритадилар:

  • улар ҳар қандай ташкилий-ҳуқуқий шаклда тузилиши мумкин. Устав капиталида давлат улуши бўлган юридик шахслар, давлат органлари, шунингдек сиёсий партиялар, нотижорат ташкилотлар, касаба уюшмалари, жамоат фондлари ва диний ташкилотлар бошқарув компаниясининг таъсисчилари бўлиши  мумкин эмас (қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно);
  • инвестиция, бошқарув компаниялари ва малакали инвесторлар ўртасидаги муносабатлар фақатгина шартнома асосида тартибга солинади. Улар унинг шартларини мустақил равишда белгилайдилар, ш.ж. биргаликдаги фаолият жараёнида пайдо бўладиган низоларни ҳал қилиш шакли ва усулларини танлашда эркиндирлар;
  • инвестиция ва бошқарув компанияларининг фаолияти лицензияланмайди;
  • инвестиция компанияси ҳар йили ташқи аудит ўтказилишини, бошқарув компанияси эса ички аудит хизматини ташкил этишга мажбур. Инвестиция ва бошқарув компанияларининг фаолиятини Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази мониторинг қилади;
  • юқори технологияли тадбиркорлик лойиҳалари-стартапларни биргаликда молиялаштирадиган венчур фондлар ҳамда ушбу лойиҳаларнинг ўзи 22.01.2018 йилдаги ПФ–5308-сон Фармонга мувофиқ 2023 йил 1 январга қадар барча турдаги солиқ ва мажбурий тўловлар (ЯИТдан ташқари) тўлашдан озод қилинган.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 26.11.2018 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.


 

Валюталар курси

2024-12-20
  • USD:12875.06 (+0.00) сум
  • EUR:13406.80 (+0.00) сум
  • RUB:124.75 (+0.00) сум