Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Умумий сотиш ҳажмида ўз маҳсулоти 90 фоиздан кам бўлса, умумий овқатланиш корхонаси қишлоқ хўжалик маҳсулотлари харидини қандай расмийлаштириши керак Ўзбекистондан ташқарида товар харид қилиш ва ташиш қандай солиқ оқибатларига олиб келади Қандай қилиб ҚҚС ҳисоботини тўлдириш ва солиқни тўлаш керак

Инвестиция визаси қандай олинади

16.10.2019

Рус тилида ўқиш

 

Механизм Ҳукуматнинг айрим қарорларида белгиланган (11.10.2019 йилдаги 864-сон ВМҚга қаранг).

 

Эслатиб ўтамиз, инвестиция визаси (ёки «Investment Visa») БҲМнинг камида 8 500 бараварида  Ўзбекистон иқтисодиётига инвестиция киритган чет эл фуқароларига берилади.

 

Инвестиция визасини ҳам хорижда бўлганда, ҳам Ўзбекистонга келганда ноэлектрон шаклда берилган ишбилармонлик кириш визаси, меҳмон визаси ва ватандошлар учун кириш визаси асосида расмийлаштириш мумкин.

 

Биринчи ҳолда ТИВнинг Консуллик-ҳуқуқий департаменти ҳамда унинг Қорақалпоғистон ва вилоятлардаги ҳудудий бўлинмаларига мурожаат қилиш лозим. Мурожаат чет эллик томонидан амалга оширилмайди – унинг учун мамлакатда фаолият кўрсатаётган хорижий инвестициялар иштирокидаги корхона илтимоснома билан мурожаат қилади. Белгиланган намунадаги анкетани, илтимосномани, таклиф қилаётган шахс паспорти нусхасини ва қуйидагилар томонидан берилган киритилган инвестициялар тўғрисидаги маълумотномалардан бирини ўз ичига олган ҳужжатлар тўплами тақдим этилади:

  • Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси  томонидан - сотиб олинган акциялар миқдори тўғрисида;
  • Давлат хизматлари агентлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари томонидан - хўжалик жамиятларининг сотиб олинган улушлари миқдори, шунингдек, мамлакат ҳудудида хорижий инвестициялар иштирокида корхоналар ташкил этилганлиги тўғрисида.

 

Инвестиция визаси Ўзбекистоннинг чет элдаги консуллик муассасалари томонидан миллий паспорт илова қилинган ҳолда виза анкетасини тўлдиришда ёхуд келганидан кейин - халқаро мақомга эга бўлган республика аэропортларида берилади (бунинг учун масала олдиндан илтимоснома берадиган корхона томонидан ишлаб чиқилади, таҳр.).

Ўзбекистонда бўлган чет элликларга виза ички ишлар ҳудудий органлари томонидан берилади ва узайтирилади. Фақат бу ҳолда унинг юзасидан улар шахсан мурожаат қиладилар ва миллий паспортни тақдим этадилар. Шунингдек, бу ерда анкета, илтимоснома ва маълумотнома тақдим этилади.

 

ТИВ ва ИИВ ҳисобни ва тегишли реестрни юритиш учун Давлат хизматлари агентлиги ва Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсига берилган инвестиция визалари тўғрисидаги маълумотларни ҳар ойда юборади. Кейинчалик иштирокчилар улушлари ўзгарган тақдирда, бу ҳақдаги маълумот тескари йўналишда берилади, инвестиция визасининг амал қилиш муддатини қисқартирадилар ёки уни умуман бекор қиладилар.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 12.10.2019 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.


Валюталар курси

2024-12-20
  • USD:12875.06 (+0.00) сум
  • EUR:13406.80 (+0.00) сум
  • RUB:124.75 (+0.00) сум