Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
2024 йил декабрда қандай дам оламиз 2024 йил декабрь ойи учун бош бухгалтер режаси Корхонанинг ташкилий-ҳуқуқий шакли қандай ўзгартирилади Буюртмачи бухгалтерия ҳисобини қандай юритиши керак Солиқ кодексига мувофиқ ҚҚСсиз импорт жиҳозлар учун уч сценарий: сотиш, ижарага бериш ва фойдаланиш пайтидаги солиқ оқибатлари Ўзбекистонда 2024 йил декабрда нималар ўзгаради Ўзбекистонда 2024 йил декабрда нималар ўзгаради

Ипотека кредитлари орқали уй-жой билан таъминлаш тартиби ўзгартирилди

13.12.2021

Рус тилида ўқиш

Президентнинг 09.12.2021 йилдаги “Бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-33-сон Фармони қабул қилинди.

 

Фармонга асосан 2021 йил 10 декабрдан бошлаб:

  • даромади юқори бўлмаган ва уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож фуқароларга Давлат бюджетидан субсидиялар тўлашда квартира майдонининг энг кўп меъёрини белгилаш амалиёти бекор қилинади;
  • Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги томонидан ҳар йили бир қарз олувчига ажратиладиган ипотека кредитининг энг кўп миқдори ва дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун субсидия миқдори тасдиқланади;
  • субсидия тақдим этиш тўғрисидаги хабарномани олган шахслар ипотека кредити бўйича бошланғич бадалнинг уй-жой қийматининг камида 5%ига тенг бўлган қисмини ўз маблағлари ҳисобидан шакллантиради;
  • сотиб олинадиган квартира жойлашуви, қиймати ва майдонидан қатъи назар, дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар - қатъий белгиланган 32 млн сўм миқдорида, фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар - биринчи беш йил давомида 10 фоизлик пунктдан ошган қисмига тўланади. Дастлабки бадал ва фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар сотиб олинаётган квартиранинг нархи ипотека кредитининг энг кўп миқдоридан ошган тақдирда ҳам тўланади;
  • фуқаролар ипотека кредитини олишда, биргаликда қарз олувчи сифатида улар билан бирга яшамаётган ва яқин қариндоши бўлмаган бошқа шахсларни ҳам жалб қилишга ҳақли;
  • Молия вазирлигининг ресурслари тижорат банкларига тўғридан-тўғри ёки "Ўзбекистон ипотекани қайта молиялаштириш компанияси" АЖ орқали жойлаштирилади;
  • тижорат банклари субсидиясиз ажратилган ипотека кредитлари бўйича табақалаштирилган фоиз ставкаларини ўрнатишга ҳақли.

 

Кўп қаватли уй-жойлар қуриш учун ер участкаларини ижарага бериш бўйича ўтказилган электрон онлайн-аукцион ғолиблари лот қийматининг 30%ини аукцион якунланган кундан бошлаб 5 иш кунидан кечиктирмай, қолган қисмини 12 ой давомида тенг миқдорда фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлашга ҳақли.

 

2022 йил 1 январдан бошлаб пудрат ташкилотлари давлат рўйхатидан ўтказилган қурилиши тугалланмаган, том ёпиш ишлари бажарилган кўп квартирали уй-жойларни кредит таъминоти сифатида гаровга тақдим этишлари мумкин.

 

2023 йил 1 январга қадар:

  • цемент маҳсулоти (ТИФ ТН коди 2523) ва энергия тежамкор базальт қопламалари (ТИФ ТН коди 6806 1000 08) импортида божхона божининг ноль ставкаси қўлланилади;
  • "Янги Ўзбекистон" массивларида, шунингдек, олдинги йилларда барпо этилган массивларда ва уларнинг бўш турган ер участкаларида уй-жой қурувчи ташкилотлар учун цемент ҳамда металл прокатини сотиш бўйича алоҳида биржа савдо секцияси жорий қилинади.

 

2024 йил 1 январга қадар тасдиқланган рўйхат бўйича янги қурилиш ва махсус техникалар ҳамда юк ташиш транспорт воситалари импортида божхона божи ва утилизация йиғимининг ноль ставкаси қўлланилади.

 

Хусусий пудрат ташкилотларининг тижорат банкларидан олган кредитлари бўйича Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан кафиллик ва компенсация тўлаш тартиби 2022 йил 31 декабрга қадар узайтирилади.

 

2022 йилда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига бирламчи ва иккиламчи уй-жой бозорида 1 000 та квартира сотиб олиш чораларини кўриш топширилди. Улар уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган хотин-қизлар, ногиронлиги бўлган шахслар, етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга ажратилади.

 

2022 йилда фуқароларнинг алоҳида тоифалари учун 4 000 та квартирадан иборат бўлган кўп қаватли уй-жойлар қурилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 10.12.2021 йилдан кучга кирди.

 

Эльмира Сиразиева.


Валюталар курси

2024-12-02
  • USD:12852.00 (+0.00) сум
  • EUR:13569.14 (+0.00) сум
  • RUB:118.99 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 26 ноябрь№ 48