Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
2027 йилдан бошлаб бола парвариши бўйича нафақани ким тўлайди ва ПФ 193-сон Фармонга мувофиқ янги имтиёзлар Йирик солиқ тўловчи ва йирик тадбиркорлик субъекти: фарқ нимада Йирик солиқ тўловчи ва йирик тадбиркорлик субъекти: фарқ нимада

Иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармасини молиялаштириш кенгайтирилади

21.07.2026

Рус тилида ўқиш

Президентнинг 20.07.2026 йилдаги ПФ-138-сон Фармони билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига иқтидорли ўқувчиларни қўллаб-қувватлашни такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

 

Ҳужжатда кўзда тутилган мақсадлар:

• Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактаблар тармоғини кенгайтириш ва уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш;

• уларнинг иқтидорли ёшларни аниқлаш, танлаш, ўқитиш ва тарбиялаш тизимини такомиллаштириш бўйича фаолиятини давом эттириши учун янада қулай шарт-шароитлар яратиш.

 

Президентнинг айрим ҳужжатларига Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги ҳузуридаги Иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси фаолиятини такомиллаштириш ва Жамғарма маблағларини шакллантириш манбаларини кенгайтиришни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

 

Хусусан, ҳужжат билан Президентнинг 09.09.2019 йилдаги "Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлигини ташкил этиш тўғрисида"ги ПФ-5815-сон Фармонига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

 

Белгиланишича, Жамғарманинг 2026 йилдаги даромадлари республика бюджетининг II чорак якунлари бўйича даромадлар режасининг 100 млрд сўм миқдоридаги ошириб бажарилган қисми, шунингдек, Жамғарма Васийлик кенгаши қарорига асосан вазирлик ва идораларнинг бюджетдан ташқари маблағларидан тегишли маблағларни йўналтириш орқали шакллантирилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 20.07.2026 йилдан кучга кирди.

 

                                               Лола Абдуазимова

 


.

Валюталар курси

2026-09-22
  • USD:11809.82 (+0.00) сум
  • EUR:13569.48 (+0.00) сум
  • RUB:140.68 (+0.00) сум