Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Иқтисодиётда давлат иштироки қисқаради

29.04.2024

Рус тилида ўқиш

Президентнинг 19.04.2024 йилдаги “Иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-162-сон қарори қабул қилинди.


Ҳужжат билан республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, давлат улуши 50 фоиздан юқори бўлган хўжалик жамиятлари биринчи раҳбарларининг асосий вазифаларидан бири этиб ўз соҳасида хусусий сектор улушини муттасил ошириб бориш, рақобат муҳити шаклланган соҳалардаги, шунингдек, уларнинг фаолиятига хос бўлмаган, самарасиз фойдаланилаётган ва бўш турган активларини хусусийлаштириш этиб белгиланди.

 

Давлат иштирокидаги корхоналар акцияларининг оммавий таклифини ўтказиш жараёнида:

  • улар инвестиция воситачилари томонидан қатъий равишда “Тошкент” РФБ савдо майдончасида рўйхатдан ўтказилган бўлиши керак;
  • маҳаллий инвесторларнинг буюртмаларини қабул қилиш “Тошкент” РФБ савдо майдончасида амалда бўлган усулларга қўшимча равишда, “E-auksion” электрон савдо платформаси, шу жумладан унинг мобиль иловасидан фойдаланган ҳолда амалга оширилади.

 

Давлат активлари 3 ой давомида сотилмаганда (Тошкент шаҳри ва вилоят марказлари бундан мустасно) уларнинг бошланғич нархи 10 фоизгача босқичма-босқич пасайтирилади.

 

Ижара муддати камида 5 йил бўлган давлат мулкини 2024 йил 1 январга қадар тузилган ижара шартномалари бўйича ижарага олган тадбиркорлик субъектлари хусусийлаштириш дастурига киритилган мол-мулкни баҳоланган қийматда тўғридан-тўғри сотиб олишга ҳақли.

 

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини сотишни тезлаштириш учун уларнинг бошланғич нархи (Тошкент шаҳри ва вилоят марказлари бундан мустасно):

  • улар 3 ой давомида сотилмаганда, 30 фоизгача;
  • 6 ой давомида сотилмаганда 10 фоизгача босқичма-босқич пасайтирилади.

 

Шунингдек, сотиб олиш тўловларининг 15 фоизини 3 ой муддатда, қолган қисмини 10 йилгача муддатда бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти берилади.

 

Қарор билан қуйидагилар тасдиқланди:

  • Оммавий савдоларга чиқариладиган акция пакетлари (улушлари) рўйхати;
  • Оммавий савдоларга чиқариладиган давлат ва давлат иштирокидаги корхоналарнинг кўчмас мулк объектлари рўйхати;
  • Маҳаллий фонд бозорида акцияларининг бирламчи (IPO) ва (ёки) иккиламчи (SPO) оммавий таклифи ўтказиладиган корхоналар рўйхати.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 26.04.2024 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова

 


kadrovik.uz

Валюталар курси

2024-05-17
  • USD:12720.00 (+0.00) сум
  • EUR:13827.91 (+0.00) сум
  • RUB:140.04 (+0.00) сум