16 октябрдан бошлаб Тошкентда иситиш мавсуми бошланади. Ҳокимликнинг матбуот хизмати ҳоким тегишли қарорни қабул қилгани ҳақида хабар берди.
16 октябрда – болалар боғчалари, таълим ва даволаш муассасалари, 19 октябрдан эса пойтахтдаги турар жойларда иситиш тизими ишга туширилиши керак.
Туманлар ҳокимликларининг тегишли хизматларига ҳамда хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларига иситиш мавсумини сифатли ўтказиш юзасидан топшириқлар берилди.