Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Бизнеснинг мавсумий хусусиятида амортизацияни ҳисоблашнинг қайси усулидан фойдаланиш керак Ижаранинг минимал ставкаларини ҳисобга олган ҳолда ижарага берувчининг даромадларидан ЖШДС қандай ушлаб қолинади Қайси мулк МҲХС бўйича актив сифатида киритилади

Ислом цивилизацияси маркази трансформация қилинади

17.07.2021

Рус тилида ўқиш

Президентнинг 16.07.2021 йилдаги “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5186-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжатга асосан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази (кейинги ўринларда - Марказ) Илмий-маърифий масканга айлантирилади, у қуйидагилар билан шуғулланади:

  • "Учинчи Ренессанс - Янги Ўзбекистон" ғоясини кенг тарғиб қилиш;
  • мамлакат тарихининг янги юксалиш давридаги ютуқларини илмий асосда ўрганиш, уни кенг жамоатчиликка етказиб бериш;
  • моддий маданий мерос намуналарини, ислом дини билан боғлиқ қадимий ва бой анъаналарни тарғиб қилиш.

 

Қуйидагилар Марказнинг янгиланган асосий вазифалари бўлди:

  • муқаддас ислом дини билан боғлиқ бой меросни илмий тадқиқ этиш, унинг Марказий Осиё цивилизацияси ривожидаги ўрнини инновацион усуллар орқали тарғиб қилиш;
  • Ўзбекистонда юз берган умуммиллий юксалишлар, тарихий ренессансларнинг илдизлари ва мазмун-моҳиятини мамлакат аҳолиси, айниқса, ёшларга етказиш бўйича зарур чораларни кўриш;
  • буюк аждодларнинг жаҳон тамаддуни, диний ва дунёвий илмлар ривожига қўшган ҳиссасини энг замонавий усуллар ва воситалар орқали ёритиб бориш;
  • ёшларни илм-маърифатга даъват этадиган, миллийлик ва динийлик ўртасидаги уйғунлик моҳиятини кенг тарғиб қилишга қаратилган медиа маҳсулотлар, илмий ишланма ва тавсияларни тайёрлаш;
  • зиёрат туризмининг илмий асослари бўйича етарли назарий билим ва амалий кўникмаларга эга гид-таржимонларни тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини тизимли ошириб боришни таъминлаш;
  • илм-фаннинг жадал тараққиётини кўрсатиб берувчи сермазмун экспонатлар фонди, қўлёзма ва замонавий нашрлардан иборат бой кутубхоналар тизимини шакллантириш ҳамда уларнинг жаҳон музейлари ва кутубхоналари тармоғига уланишини таъминлаш ва бошқалар.

 

Марказ ҳузурида қуйидагилар ташкил этилади:

  • юридик шахс мақомига эга бўлмаган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказини ривожлантириш жамғармаси;
  • Самарқанд қоғози, муқовасозлик ва хаттотликнинг қадимий анъаналарини тиклаш бўйича устахона- лаборатория (кейинги ўринларда - Лаборатория).

 

Шунингдек, Марказ музейи экспозициялари ва кутубхонаси фондини шакллантириш, аҳолидан харид қилинадиган қўлёзма, тошбосма, босма асарлар, тарихий ҳужжатлар, экспонатларни таҳлил қилиш, саралаш, уларнинг ноёблигини аниқлаш ва баҳолаш бўйича экспертлик комиссия тузилди.

 

Қуйидагилар тасдиқланди:

  • Жаҳон илм-фани тараққиёти ва цивилизациясига ҳисса қўшган аждодлар илмий меросини тадқиқ этиш ҳамда янги юксалиш давридаги ютуқларни тарғиб қилиш бўйича "Йўл харитаси";
  • Лаборатория томонидан ўтказиладиган тадқиқот синовларининг асосий йўналишлари.

 

Марказ ва Фанлар академияси Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти тарихий ёзма манбаларни марказлашган ҳолда сақлаш, тадқиқ этиш, уларнинг ҳолатини доимий мониторинг қилиш бўйича масъул давлат муассасалари этиб белгиланди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 16.07.2021 йилдан кучга кирди.

 

Эльмира Сиразиева.


Валюталар курси

2024-12-04
  • USD:12825.43 (+0.00) сум
  • EUR:13493.63 (+0.00) сум
  • RUB:120.98 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 26 ноябрь№ 48