Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Норезидент Ўзбекистон юридик шахсига транспорт хизматларини кўрсатса 2024 йил учун молиявий ҳисоботни қандай қоидаларга асосан тузиш керак Номоддий активларнинг келиб тушиши қандай ҳисобга олинадиИмпорт операциялари бўйича ҳисоб-китоблар қандай амалга оширилади

Иссиқхона хўжаликлари фаолиятини давлат қўллаб-қувватлайди

03.10.2024

Рус тилида ўқиш

Президент 26.09.2024 йилдаги  "Иссиқхона хўжаликлари фаолиятини рағбатлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-339-сонли Қарорни имзолади.

 

Ҳужжат билан 2024/2025 йилги куз-қиш мавсумидан бошлаб қуйидаги тартиб ўрнатилди:

  • иссиқхона хўжаликларига етказиб бериладиган табиий газ учун олдиндан тўлов ҳосил йилининг дастлабки уч ойида (октябрь, ноябрь ва декабрь) 50% миқдорида, қолган қисми - ой охиригача, кейинги ойлардан бошлаб эса - ойма-ой 100% миқдорида амалга оширилади. Бу тегишли ойда олдинги давр учун қарздорлиги бўлмаган иссиқхона хўжаликларига тааллуқли;
  • "Ҳудудгазтаъминот" АЖ ва "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ томонидан табиий газ ва электр энергияси етказиб бериш шартномаларида кўрсатилган форс-мажор ҳолатлари бундан мустасно, босимнинг пасайиши ёки узилишлар сабаблари ҳақида иссиқхона хўжаликлари ва совутгичли омборхоналарни камида 24 соат олдин мажбурий хабардор қилиш амалиёти жорий этилади;
  • табиий газ етказиб бериш бўйича шартномалар иссиқхона хўжаликлари ва газ таъминоти корхонаси ўртасида уч йилда бир марта тузилади;
  • газ сотиш ва газ таъминоти ташкилотлари учун табиий газ етказиб бериш бўйича техник шартларга аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларига мослаштирилган умумий фойдаланишдаги газ тармоқларига уланмаган иссиқхона хўжаликларига етказиб бериладиган табиий газ босими бўйича талаблар киритилади.

 

Кредит шартномаси шартларига мувофиқ, тижорат банклари иссиқхона хўжаликларининг кредитлари бўйича муддати ўтган қарздорликнинг бир қисми бўйича, шу жумладан суд тартибида ундириш чораларини кўради. Бунда банкларга иссиқхона хўжаликларининг кредитлари суммасини муддатидан олдин тўлиқ тўлаш бўйича судга даъво киритишга қуйидаги ҳолларда рухсат берилади:

  • муддати ўтган қарздорликни мажбурий ундиришга қаратилган кундан бошлаб 60 календарь кун ичида қарздорлик тўланмаса ва тўлов жадвали муддатларига риоя қилинмаса (жадвалдан орқада қолса);
  • қарз олувчи Фуқаролик кодексининг 738-моддаси (қарз олувчининг мажбуриятларини таъминлаш) ва 739-моддаси (мақсадли қарз) талабларига риоя қилмаса.

 

Ҳужжат билан иссиқхона хўжаликлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш бўйича чора-тадбирлар Дастури тасдиқланди.

 

Ҳужжат Қонунчилик маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 28.09.2024 йилдан кучга кирган.

 

Лола Абдуазимова


Валюталар курси

2024-10-04
  • USD:12741.02 (+0.00) сум
  • EUR:14062.26 (+0.00) сум
  • RUB:134.38 (+0.00) сум