Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Тўловчи гувоҳномасини олишдан олдин божхонада тўланган ҚҚСни ҳисобга олиш мумкинми Харид қилиш далолатномасини электрон шаклда расмийлаштириш шартми Асосий воситаларнинг амортизацияси ҳисоб-китоби маълумотномасини қандай тўлдириш керак Ҳисоб-фактурани тақдим этиш «кечикса», қандай бирламчи ҳужжат тузиш керак

Истиқболли стартапларга – илгари силжитиш ва молиялаштириш

18.07.2019

Рус тилида ўқиш

 

Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисида низом (ВМнинг 15.07.2019 йилдаги 589-сон қарорига қаранг) тасдиқланди.

 

Эслатиб ўтамиз, технопарк Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан Ҳиндистон Республикасининг Электроника ва ахборот технологиялари вазирлиги қошидаги Дастурий технологиялар парклари жамияти билан биргаликда илғор ҳинд тажрибаси асосида ташкил этилган.

 

Ташкилотларни резидентлар сифатида руйхатдан ўтказиш ҳамда истиқболли стартап-лойиҳаларни қабул қилиш ва танлаб олиш 1 августдан бошланади.

 

Қандай резидент бўлиш мумкин

 

Технопаркнинг потенциал иштирокчиси ИФУТга мувофиқ қуйидаги фаолият турларидан бирини амалга ошириши керак:

  • “Компьютер дастурлаштириш, маслаҳат бериш ва бошқа ёрдамчи хизматлар”;
  • “Маълумотларни жойлаштириш ва ишлов бериш бўйича хизматлар, Web-порталлар”;
  • “Дастурий таъминотни чиқариш”;
  • “Бошқа тоифаларга киритилмаган таълимнинг бошқа турлари” - фақат ахборот технологияларини ўқитиш йўналиши бўйича.

 

Рўйхатдан ўтиш учун технопарк Дирекциясига ариза тақдим этиш ва юқорида кўрсатилган фаолият турлари бўйича иқтисодий асосланган бизнес-режани илова қилиш зарур. Буни шахсан ўзи келиб, оддий ёки электрон почта ёхуд Дирекциянинг расмий сайти орқали амалга ошириш мумкин. Бошқа ҳужжатларни талаб этишга йўл қўйилмайди.

 

Ҳужжатлар қабул қилинган кундан эътиборан 15 иш куни ичида кўриб чиқилади. Агар ариза берувчи назарда тутилмаган фаолият турлари билан шуғулланса ёки ҳужжатларни талабларни бузган ҳолда расмийлаштирса, уларда ноаниқ ёки нотўғри маълумотларни кўрсатса, рўйхатга олишни рад этишлари мумкин. Рад этиш сабабларини бартараф этган ҳолда такроран мурожаат этиш мумкин.

 

Ижобий қарор қабул қилинган тақдирда ариза берувчи  Дирекция билан фаолияти шартлари тўғрисида шартнома тузади, шундан кейин у тегишли гувоҳномани расмийлаштирган ҳолда Резидентларнинг ягона реестрига киритилади.

 

Бу нима беради

 

Резидент мақоми муайян ҳуқуқлар, имтиёзлар ва мажбуриятларни назарда тутади. Масалан, улар ҳар ойнинг 5-санасига қадар Дирекцияга соф тушумдан 1% ўтказишлари шарт. Бироқ бунда  уларга чет эл мутахассисларига дивидендлар ва иш ҳақини чет эл валютасида (экспортдан тушумлар доирасида) халқаро тўлов карталарига амалга оширишга рухсат берилди. Улар экспорт контрактисиз Интернетдаги онлайн дўконлар орқали хорижий валютага товарлар, ишлар ва хизматлар экспортини амалга оширишга ҳақли. Уларга Президентнинг 30.06.2019 йилдаги ПФ-5099-сон Фармонида назарда тутилган имтиёзлар қўлланади:

  • соликлар ва мажбурий ажратмалар бўйича - юридик шахс Резидентларнинг ягона реестрига киритилган ҳисобот давридан кейинги ойнинг 1-кунидан;
  • божхона тўловлари бўйича - Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш марказининг ижобий хулосаси олинган кундан бошлаб.

 

Резидент асосий фаолиятидан тушган даромаддан ташкари Солиқ кодексининг 132-моддасида назарда тутилган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни умумий тартибда тўлаш шарти билан даромад олишга ҳақли (роялти солиқлари бундан мустасно).

 

Стартаплар қандай илгари силжитилади

 

Шунингдек, Дирекция стартап-лойиҳаларни танлаб олиш ва молиялаштиришни амалга оширади. Илғор ахборот технологиялари, уларни молия сектори, электрон тижорат, электрон таълим, қишлоқ хўжалиги, биотехнология, озиқ-овқат саноати, тиббиёт, логистика соҳаларига жорий этиш, рақамли технологияларни ишлаб чиқаришга интеграция қилиш ва бошқалар бу ерда устувор йўналишлар ҳисобланади.

 

Саралашда иштирок этиш учун ариза берилади, унга паспорт нусхаси (жисмоний шахс бўлганда) ва стартап-лойиҳасининг тавсифи илова қилинади. Ҳужжатлар 20 иш куни мобайнида кўриб чиқилади. Инкубация ва акселерация дастурига қабул қилиш тўғрисидаги қарор технопаркнинг Маслаҳат кенгаши томонидан қабул қилинади. Акселерация дастурлари натижаларига кўра маҳсулот (хизмат)ларнинг намойиш-кунлари ўтказилади, унинг натижаларига биноан молиялаштириш учун буюртма тайёрланади ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг эксперт комиссиясига юборилади.

 

У томондан тавсия этилган лойиҳалар молиялаштириш учун Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасига юборилади. У венчур молиялаштиришни ўз ичига олади, бунда Дирекция аввалдан белгиланган шартларда стартап-лойиҳа муассислари таркибига киради.    

 

Дирекция ва лойиҳа ташаббускори ўзаро ҳамкорликнинг кейинги босқичларини, ўзаро ҳисоб-китоб шартларини ҳамда муассислар таркибидан чиқиш тартибини мустақил равишда белгилайдилар.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 16.07.2019 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.

 

Валюталар курси

2024-12-24
  • USD:12902.00 (+0.00) сум
  • EUR:13428.40 (+0.00) сум
  • RUB:127.60 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 24 декабрь№ 52
2024, 24 декабрь№ 52