Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
2024 йил декабрда қандай дам оламиз 2024 йил декабрь ойи учун бош бухгалтер режаси Корхонанинг ташкилий-ҳуқуқий шакли қандай ўзгартирилади Буюртмачи бухгалтерия ҳисобини қандай юритиши керак Солиқ кодексига мувофиқ ҚҚСсиз импорт жиҳозлар учун уч сценарий: сотиш, ижарага бериш ва фойдаланиш пайтидаги солиқ оқибатлари Ўзбекистонда 2024 йил декабрда нималар ўзгаради

Жаҳон банки кўмагида Ўзбекистоннинг институционал салоҳияти оширилади

04.11.2020

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 30.10.2020 йилдаги «Жаҳон банки иштирокида «Институционал салоҳиятни ошириш» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 668-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат билан 2019 йил 19 июль куни «Институционал салоҳиятни ошириш» лойиҳасини (кейинги ўринларда - лойиҳа) амалга ошириш доирасида Ўзбекистон Республикаси ва Халқаро тараққиёт уюшмаси (кейинги ўринларда - ХТУ) ўртасида 30 йил муддатга 5 йиллик имтиёзли давр билан 33 млн АҚШ доллари миқдорида қарз ажратиш бўйича битим имзоланганлиги маълумот учун қабул қилинди. Шунингдек 2019 йил 23 апрелда мазкур лойиҳа доирасида 250 минг АҚШ доллари миқдорида техник кўмак битими имзоланган. 

 

Қарор билан қуйидагилар тасдиқланди:

  • «Институционал салоҳиятни ошириш» лойиҳасининг асосий йўналишлари ва уларга ажратиладиган маблағлар миқдори;
  • мазкур лойиҳани амалга ошириш доирасида ХТУ томонидан ажратиладиган қарзни қайтариш, фоиз ва хизмат кўрсатиш бўйича тўловларни амалга оширишнинг прогноз жадвали.

 

Қуйидагилар белгиланди:

  • ХТУ қарзи Ўзбекистонга давлат молиясини бошқариш тизимини такомиллаштириш, корпоратив секторнинг бозор иқтисодиётига асосланган фаолиятини таъминлаш учун шароитларни яхшилаш, ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш механизмларини такомиллаштириш ҳамда лойиҳа бошқаруви йўналишлари учун ажратилади;
  • ХТУ томонидан ажратиладиган қарзни қайтариш, шунингдек қарз бўйича фоиз, хизмат кўрсатиш ҳақи ва бошқа харажатларни қоплаш Ўзбекистоннинг республика бюджети ҳисобидан амалга оширилади.

 

Молия вазирига Жаҳон банки ҳамда лойиҳада иштирок этувчи вазирликлар ва идоралар билан келишилган ҳолда лойиҳанинг умумий қиймати доирасида йўналишлар бўйича ажратиладиган маблағлар миқдорларига ўзгартириш киритиш, шунингдек йўналишлар бўйича амалга ошириладиган ишлар ёйилмасини тасдиқлаш ҳуқуқи берилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 31.10.2020 йилдан кучга кирди.


Баҳодир Бухорий.


Валюталар курси

2024-11-29
  • USD:12865.05 (+0.00) сум
  • EUR:13550.76 (+0.00) сум
  • RUB:116.73 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 26 ноябрь№ 48